Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 11,345,400
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,831,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,372,600
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 11,173,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,359,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,494,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодние приключения в Баку
от UZS 8,509,050
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Праздничный Стамбул
от UZS 9,148,900
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

26-09-2018 17:25

Автобусда саёҳат қилиш: ижобий ва салбий тарафлари ҳақида ҳамюртларимиз учун тавсиялар

603

0

Автобусда саёҳат қилиш – бу оқ кўйлак ва қора шимдек ҳеч қачон урфдан чиқмайдиган классика. Кўпчилик сайёҳлик фирмалари жуда қулай таклифларни ўз ичига олувчи бутун Европани айланиб чиқиш ёки қайсидир бир давлатни тадқиқ этишни таклиф қилишади. Баъзан йўл хавотир уйғотса, гоҳида нарх маъқул келмайди. Бугун биз автобусда саёҳат қилишнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида гаплашамиз ва бундай сафарга ҳозирланаётганларга ўзимизнинг бир нечта маслаҳатларимизни берамиз.

Ютуқлари


Биринчи ва энг асосий афзаллик – нарх. Одатда, автобусда саёҳат қилиш бошқа саёҳат турларига қараганда бир неча баравар арзон бўлиб, бунда тежаш транспорт турини танлаш билан тушунтирилади, сабаби авиачипталарга харажатлар бутун дунёда сезиларли даражада қиммат.

Автобусда саёҳат қилиб доим кўпроқ маълумотларга эга бўласиз. Чунки экскурсиялар давомида ва гид билан доимий суҳбат жараёнида кўплаб қизиқарли маълумотларни билиб оласиз. Мисол учун, Туркиянинг тарихий жойлари бўйлаб саёҳатга йўл олганингизда Пергам, Эфес, Троя, Помукқалъа, Каппадокия, Анқара, Истанбул каби шаҳарларни кўрасиз! Бунда уйингизга китоб ёзишга етадиган кўплаб маълумотларни тўплаб қайтасиз!

Бундай саёҳатда йўлингизни режалаштиришингиз умуман шарт эмас. Бу ҳақда сизнинг ўрнингизга саёҳат ташкилотчилари бош қотиришади!

Бой маданий-маърифий дастур – яна бир муҳим жиҳат. Боиси бундай саёҳатда сизнинг зерикиб қолишингиз учун бир дақиқангиз ҳам бўлмайди. Музейлар, мақбаралар, дахмалар, тарихий ёдгорликлар... Автобус ойнасидан Берлин, Прага, Париж, Рим «учиб ўтади»... Автобусда саёҳат қилиш олдиндан режалаштирилган зич экскурсиялар графигини назарда тутади. Айтганча, кириш чипталари учун навбатда турмайсиз ва гид борасида хавотир олиш шарт эмас: у доим сиз билан бирга бўлади. Бу яна иккита ижобий жиҳат.

Бундан ташқари, сайёҳлар дунёнинг турли бурчакларидан тўпланишади ва сизда бошқа давлатлардан келган сайёҳлар билан танишиб олиш имконияти пайдо бўлади! Саёҳатдан кейин ҳам улар билан алоқани сақлаб қолиш ва бир-бирингизникига меҳмонга бориш қанчалик ажойиб эканлигини тасаввур қиляпсизми?!

Камчиликлари


Биринчи навбатда, автобусли саёҳатга камида 10-12 ёшгача бўлган болаларингизни олмаслигингиз керак. Чунки улар йўлда кўп ўтиришлари керак бўлади, бу пайтда ота-оналарга уларни доимо нималар биландир машғул қилиш мушкул вазифага айланади.

Тўхташ пайтида беш юлдузли меҳмонхоналарда тунаш ҳақида унутинг. Боиси автобусли саёҳатда меҳмонхона – бу тунаш ва барча гигиеник ишларни ўтказиш имконияти. Бой кундузги экскурсион дастурдан сўнг қиммат меҳмонхоналарда тақдим этилувчи бошқа хизматлардан фойдаланишга шунчаки улгура олмайсиз.

Автобусда сафар қилиш толиқтириши мумкин, чунки транспортда доимий ҳаракатланиш охир-оқибат жонга тегади. Бундай ҳолатда қўшнингиз билан суҳбатлашиш ёки гидга ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин. Шунда вақт ўтиши ҳам сезилмайди!

Tatil.uz дан маслаҳатлар


Автобусда саёҳатда яхшиси куз ёки баҳорда йўл олинг, сабаби бу пайтда об-ҳаво ва иқлим шароитлари бундай саёҳатга мос бўлади.

Бораётган жойингизда кутилаётган об-ҳавони ўрганиб чиқиб ўзингиз билан камроқ юк олишга ҳаракат қилинг. Фақат энг зарурларини олинг: соябон, иссиқ кийим, кроссовка...

Бўйнингиз учун ёстиқча олинг. Сафар давомида албатта ухлайсиз.

Ва охиргиси! Сумкангизга албатта... ажойиб кайфиятни солиб олинг! Чунки усиз ҳеч қайси саёҳат сизга бахт ва қувонч олиб келмайди! Айтганча, Европа ёки Туркия бўйлаб автобусли турларга боришни хоҳласангиз, офисимизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг! Биз сизга қизиқарли саёҳатни уюштириб берамиз ва унутилмас таассуротларни кафолатлаймиз!

Агар сизда ҳозирча Facebook ишламаётган бўлса ва сиз бизни у ерда ўқий олмасангиз, эслатиб ўтамиз: биз бу ерда Telegram да, мана бу ерда эса – Instagram да бормиз.

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top