Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 6,802,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

22-02-2019 17:30

Анталиядаги энг яхши исломий оилавий меҳмонхоналардан бири

544

0

Демак, дўстлар, Tatil.uz нинг махсус рубрикаси Туркиянинг энг яхши исломий меҳмонхоналари билан таништиришда давом этади. Бугун Adenya Hotel & Resort ўз меҳмонларини нималар билан хурсанд қилиши мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз! Алишер Мирахмедовнинг яна бир мақоласини қарши олинг!

Adenya – Аланиядан 22 километр узоқликдаги Турклар районида, Ўртаер денгизи соҳилининг хушманзара бурчагида жойлашган De Lux тоифасидаги беш юлдузли меҳмонхона. Умумий майдони – 15 000 квадрат метр бўлиб, унинг 5000 квадрат метри кўкаламзор ҳудуд, қолгани эса меҳмонхонанинг ўзи.

Кўпчилик оилавий инсонлар бу ерда бир марта дам олгач бутун умрга шу ерга боғланиб қолишади. Adenya – бу замонавийлик исломий анъаналар билан узвийликда ажойиб кўриниш ҳосил қилувчи ажойиб меҳмонхона. Ундаги хоналар камтарона безатилган ва ходимларининг савияси ҳам юқори.

Сайёҳларимга меҳмонхонанинг «All inclusive» тизими бўйича ишлаши ва бу ердаги таомлар ёқади. Агар TripAdvisor даги билдирилган фикрларни ўқисангиз, аёллар ҳудуди ва умуман, аёлларга бўлган эътибор ҳақида турли фикрларга гувоҳ бўласиз.

Бир вақтнинг ўзида 1000 тагача кишини сиғдира оладиган катта масжид алоҳида диққатга сазовор. Бу ерда намоз ўқиш учун барча шароитлар яратилган.

Adenya да сайёҳларга турли тоифадаги хоналар таклиф этилади. Уларнинг ҳар бирида қиблани кўрсатиб турувчи белги, муқаддас Қуръони карим, тасбеҳ, жойнамоз бор. Фикримча, ўзбекистонлик сайёҳларга болалар ва ота-оналар хонасини ўз ичига олувчи оилавий хоналар ёқади. 

Кечки соатларни бир финжон қаҳва ичиб денгизни томоша қилган ҳолда ўтказиш мумкин...

Шунингдек, сизга 40 квадрат метрли Deluxe тоифасидаги хонага назар ташлашингизни тавсия қиламан.

Adenya Hotel & Resort нинг яна бир жиҳатига эътиборингизни қаратмоқчиман. Бу ерда тўйини ўтказишга қарор қилган келин-куёвларни жуда яхши кутиб олишади. Ишонинг, Adenya да тўйни энг юқори даражада ўтказиб беришади!

Ёш келин-куёвлар учун бу ерда махсус истиқомат қилиш пакетларини таклиф қилишади. Меҳмонхонада бутун бошли гуруҳлар ҳам дам олади. Тўй куни меҳмонлар истагига кўра столлар ноз-неъматлар ва торт билан безатилади. Табиий гуллар ёш оила ҳаётининг энг асосий безагига айланади. Меҳмонхона тадбир иштирокчилари учун дижей хизматини мутлақо бепулга тақдим этади.Adenya Hotel да спиртли ичимликлар берилмайди, таомлар ҳам исломий тоифадаги меҳмонхоналар учун талаб этилувчи ҳалол белгига эга. Яна бир бор таъкидлаб ўтаман: меҳмонхона «All inclusive» тизими бўйича ишлайди. Тонгги 7 дан тунги 12 гача таом ва ичимликлар берилади. Асосий ресторанда меню бўйича мазали таомлар таклиф қилинади, a’la carte ресторани, снек-барлар, кафе ишлайди...

Ва албатта, Adenya Hotel & Resort да бассейн ва пляжлар қандай тузилгани ҳақида айтиб ўтамиз. Меҳмонхона эркаклар ва аёллар ҳудудига ажратилган.

Эркаклар комплексидан уч баравар катта бўлган аёллар комплекси мустаҳкам ҳимояланган. Бу ерда чучук ва денгиз сувили очиқ ва ёпиқ бассейнлар, Мовий ранг байроқ билан белгиланган майин қумли пляж, ҳаттоки аквапарк бор. Бу ерда меҳмонлар талаби ва уларнинг шахсий сири сақланишига жиддий эътибор беришади. Аёллар ҳудудида видеотасвирга олиш ва телефонлардан фойдаланиш тақиқланади. Гўзал аёллар учун чучук сувли бассейн, аквапарк ва жакузилар, кичкинтойлар учун алоҳида бассейн, снек-бар мавжуд. Сув муолажалари пайтида иштаҳа очилиши турган гап! Бу ерда таомларни мазали тайёрлашларини инобатга олганда, доим янги нарсаларни татиб кўриш иштиёқи ортади!

Эркаклар комплексида ҳам қулай шароитлар яратилган бўлиб, жумладан бассейнлар, аквапарк, пляж бор...

Adenya Hotel & Resort нинг SPA-маркази мириқиб ҳордиқ чиқаришга ёрдам беради! Бу ерда соғлиқ ва гўзаллик концепцияси ишлаб чиқилган, муолажалар эса инсон организмига ижобий таъсир этади...

Кундузги ва кечки тадбирлар болалар ва катталарни зериктириб қўймайди! Меҳмонхонадаги аниматорлар жамоаси ҳар куни меҳмонларга янги ва қизиқарли дастурларни ҳавола этади! Кундузи бу ерда рақслар, ўйинлар, масхарабозлар шоуси, футбол, пляждаги волейбол, теннис, дартс, аэробика каби спорт тадбирлари ўтказилади... 4 дан 7 ёшгача бўлган болажонлар мини-клубида ўйин майдончалари, мультфильмлар намойиши ўтказилади, мутахассислар билан ишлаш йўлга қўйилади.

Шу сабабли ота-оналар SPA-муолажалар ёки пляжда дам олаётган вақтларида болажонлар ўз вақтларини мароқли ўтказишади! Каттароқ ёшдаги болалар-чи? Улар учун ҳам махсус дастурлар бор! Adenya Hotel & Resort да ўсмирлар учун бассейнда ўйинлар, аква-ўйинлар, олимпиадалар, мусобақалар уюштирилади...Кеч тушгач меҳмонларни рақс шоуси, дискотека, оловли шоу, театр ёки кино томошаси кутади! Латофатли аёллар учун алоҳида тадбирлар ишлаб чиқилган...

Анталиянинг яна бир ажойиб меҳмонхонаси Adenya Hotel & Resort мана шундай! У ерга бориб бутун йилга етувчи ажойиб кайфиятга эга бўлишингиз мумкин!

Tatil.uz дан Анталияга ҳалол тур билан сайтимизда танишинг. Барча саволларингизни +99871 200 55 44 рақами орқали беришингиз мумкин!

Автор статьи: Алишер Мирахмедов

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

Тел: (+998 98) 300-55-44

E-mail: info@tatil.uz

Top