Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

10-01-2019 17:15

Ҳамюртларимиз Прагада дам олишлари учун қанча сарфлашлари керак?

398

0

Прага – Европанинг энг чиройли шаҳарларидан бири. У ўзида номаълум сир ва таърифлаб бўлмас қадимий гўзалликни сақлайди. Чехиянинг меҳмондўст пойтахти сизни кўплаб диққатга сазовор обидалари, миллий таомлари, ёқимли сайрлари билан қарши олади. Агар сиз Прагага кетаётган ёки яқин вақтлар ичида у ерга боришни кўзлаётган бўлсангиз, Прагадаги таътилингиз қанчага тушиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

 

Чехия Европа Иттифоқи таркибига киришига қарамай, евро бу ерда катта муваффақият қозонмаган, шундай бўлса-да, ушбу пул бирлиги билан у ерга қўрқмасдан бораверишингиз мумкин. Деярли ҳамма ердаги нархкўрсаткичларда сиз чех кронаси (CZK)ни кўрасиз. 1 чех кронаси тахминан 373 сўм (UZS). 100 АҚШ долларига 2236 крона сотиб олиш мумкин. Бу пулга нималар беришини эса кўриб чиқамиз.

 

Қаерда истиқомат қилиш мумкин?

Прагада яшаш жойини танлаганда шаҳар 22 маъмурий бирликка бўлинишини эътиборга олиш керак ва сиз биринчи маъмурий қисмга қанча яқин бўлсангиз, шунча яхши (агар сайёҳ бўлсангиз). Боиси 1-дан 10-гача бўлган районларда асосий диққатга сазовор обидалар жойлашган, бу ерда яхши меҳмонхона ва ресторанларни топишингиз мумкин.

 

Шу ернинг ўзида меҳмонлар учун арзон хостеллардан тортиб ҳашаматли апартаментлар ва люкс классидаги меҳмонхоналаргача турли вариантлар таклиф этилади. Бунинг устига, бу ерда нархлар қўшни Германия ва Австриядагига қараганда анча арзон.

Хостелдаги бир кеча ўртача 200-400 чех кронасига тенг (75 000 – 150 000 сўм). Прагадаги биринчи районда (сайёҳлар учун энг яхши район) жойлашган Sleep&Go хостелида 513 крона (191 000 сўм)га тунаб қолишингиз мумкин.

 

 

Агар сиз шинамроқ, лекин ўрта нархда дам олишни афзал кўрсангиз, уч юлдузли меҳмонхоналарга эътибор қаратинг. Улардан бири – Adanta меҳмонхонаси Вацлав майдони ёнгинасида ва асосий диққатга сазовор жойлардан бир неча дақиқалик масофада жойлашган. Бир кеча учун хонанинг нархи (бир киши истиқомат қилишини ҳисобга олиб) бу ерда 1 083 CZKдан 2 692 CZКгача (403 000 сўмдан 1 млн сўмга қадар).

 

 

Пул билан боғлиқ муаммоларингиз бўлмаса, люкс меҳмонхоналарни тавсия этишимиз мумкин. Мисол учун, шаҳарнинг тарихий қисмидаги Hilton Prague. Қулай апартаментлар, яхши ўйлаб чиқилган дизайн, Cloud 9 бари, CzecHouse ресторани, шунингдек, SPA-марказ, бассейн, фитнес-марказ ва бошқалар – буларнинг барчаси меҳмонларни кутмоқда.

 

Таомлар

Чехияда фақат миллий чех таомларини ейиш керак! Кўпчилик сайёҳлар Прагага айнан бу ердаги ноз-неъматларни татиб кўриш учун келади. Демак, Прага кафе ва ресторанлари нималарни таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида қисқача сўзлаб ўтсак.

 

Маълумки, Чехия пивоси билан машҳур. Мисол учун, утопенец – пиёз, қизил қалампир ва зираворларни сирка билан маринадланган, қовурилган сосиска ва сарделька қўшилган таом. Шунингдек, унга булаб қовурилган смажак пишлоғи, чеснечка – нонли тувакда тортиқ қилинувчи саримсоқпиёзли шўрва (бу ерда гуляш ҳам шундай узатилади)ни татиб кўриш мумкин. Айтганча, биз свичкова – мол гўштини сметана, қаймоқ ёки клюквали соусга аралаштириб пиширилган таомни эсдан чиқарай дебмиз. Богемча қовурилган ўрдак (Печена Кахна) кнедлик ва димланган қизил карам билан тортилади. Десертга эса оплатки – катта думалоқ қиймали вафли ёки трдельник – ширин булочкалар бор.

 

Энди эса нархлар ҳақида. Демак, нархлар ресторан ва кафенинг жойлашган ўрни, шунингдек, у сайёҳлар ёки шаҳар аҳолиси учун мўлжалланганига қараб ўзгариб туради. Масалан, шаҳарликлар учун мўлжалланган арзон ресторанлардан бирида ҳатто 130 крона (48 000 сўм)га ҳам тушлик қилишингиз мумкин. Бироқ одатда сайёҳлар учун чекнинг ўртача нархи – 700 крона атрофида (260 000 сўм). Мисол учун, гуляш 170 крона (63 000 сўм), кнедлик билан тобланган ўрдак – 333 крона (124 000 сўм) туради.

 

Маҳаллий пиво нархи 35 крона (13 000 сўм)дан бошланади, чет элдан келтирилган пиво эса – 45 крона (17 000 сўм). Капучино пиводан ҳам қиммат (48 крона ёки 18 000 сўм).

 

Прагада қандай ҳаракатланиш мумкин?

Прагада жамоат транспорти тизими яхши ривожланган. Бунга трамвайлар, автобуслар, метро, фуникулёр, паромлар киради.

 

Бу ерда тунда ҳам қатнов тўхтамайди. Ҳамма транспорт Prazske Integrovane Dopravy (PID) ягона тизим билан бирлаштирилган. Прагада йўловчи чипталари дақиқаларга сотилади – 30, 90, бир кун ёки уч кунлик. 6 ёшга тўлмаган болалар йўл кира ҳақини тўламайдилар, 6 дан 15 ёшгача эса ярмини тўлайдилар. Жамоат транспортида 30 дақиқа юриш учун 24 крона ёки 9 000 сўм (катталар), 24 соат бўлса – 110 крона (41 000 сўм) тўлаш керак бўлади.

 

Ўйин-кулги ва сайр-томоша

Прага тинимсиз сайр қилиш мумкин бўлган Европанинг энг гўзал шаҳарларидан бири. Бепул қизиқарли саёҳатлар учун кўплаб имкониятлар бор, жумладан, Прага гради ва Вацлав майдони томоша қилишга арзигулик жойлардир (албатта, агар сиз гид хизматидан фойдаланмаётган бўлсангиз).

 

Агар классик мусиқа ихлосманди бўлсангиз, Прага операси, базилик, саройларда доимий ўтказилувчи концертларга марҳамат! Нархлар турлича. Мисол учун, 24 январда Миллий театрда жаз мусиқаси концерти бўлиб ўтади. Чипталар 13 евро (124 000 сўм)дан бошланади.

 

Прага унутилмас таассуротлар ҳадя этиши билан ҳам қадрли! Вақтни қўлдан бой берманг ва қувончли онлардан баҳра олинг! Прагага саёҳатни биздан харид қилишингиз мумкин. Бизнинг рақамимиз +99871 200 55 44. Facebook ва Instagram даги саҳифаларимиз доим очиқ. Telegram-каналимизга ҳам обуна бўлинг ва шунда сиз энг сўнгги сайёҳлик янгиликларидан бохабар бўлиб борасиз!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top