Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

11-04-2018 16:55

Ҳамёнбоп шопинг: Европанинг қайси ерида мақбул чегирмаларни топиш мумкин?

751

0

Италия, бетакрор, унутилмас Италия!.. Римнинг маҳобатли обидалари, Сицилия ва Сардиния пляжлари, Венеция бўйлаб сайр ва Флоренция ошхонаси... Хоҳлайсизми-йўқми, Италия – бу шопинг ҳамдир! Чунки итальян модаси – маданий ва ижтимоий ҳодиса, шопинг эса – диққатга сазовор жойларни томоша қилиш ва мазали таомлардан баҳраманд бўлиш оралиғидаги вақтичоғлик. Демак, Италиядаги шопинг ҳақида 10 та асосий саволга жавоб берамиз!

Италияда Европанинг бошқа мамлакатларига қараганда харид қилиш арзонроқми?


Ҳа, шундай. Ҳатто чегирмалар мавсуми бўлмаган пайтда ҳам бу ердаги бренд дўкон ва бутикларда нархлар Европанинг бошқа давлатларидагига қараганда 20–30 % арзонроқ. Италия аутлетлари бундан-да катта чегирмаларни тақдим этишлари мумкин, оммавий сотиш мавсумида эса – 80% гача.

Фойдали харидни амалга ошириш учун Италияга қачон борган маъқул?


Бордию Сиз сафар вақтида дўконларга кириб ўтишни ният қилган бўлсангиз, ўз саёҳатингизни олдиндан режалаштирганингиз маъқул. Энг мақбул нархларни эса чегирмалар мавсумида топасиз.

Италияда оммавий сотиш (распродажа) «sconti» ёки «saldi» деб аталади. Агар бундай ёзувларга кўзингиз тушса, қўрқмасдан кираверинг! Оммавий сотиш йилига икки марта бўлиб ўтади: ёзда июль бошларидан деярли август сўнгигача ва қишда январь бошидан февраль охирига қадар.

Чегирмалар мавсумида нималарни харид қилиш мумкин?


Деярли барча нарсани! Бунга замонавий услубдаги кийим, сифатли пойабзал, заргарлик буюмлари ва ҳ.к.ни мисол қилиб келтириш мумкин.


Италиядаги оммавий сотиш мавсумида қандай чегирмаларга эга бўлиш мумкин?


Чегирмалар 15–70% фоиз атрофида бўлади. Бу шароитга боғлиқ. Биринчидан, дўконнинг жойлашган ўрни ва бренднинг машҳурлиги. Иккинчидан эса, одатга кўра, аввал 15–20% лик чегирмалар эълон қилинади, мавсум сўнггига қадар улар 70% ва ҳаттоки 80% гача етади!

Барча дўконлар ҳам чегирмалар қилишадими?


Йўқ. Доимий мижозларга барқарор ишловчи баъзи бутикларда чегирмалар қилинмайди. Бундай дўконлар пештахтасида «sconti» ва «saldi» ёзувларини кўрмайсиз. Бироқ, бундай дўконларнинг доимий мижозига айлансангиз, ички оммавий сотишларда иштирок этишингиз мумкин!

Италияда дўконларнинг иш вақти нечидан нечигача?


Дўконлар, одатда, эрталабки соат 8 ёки 9 ларда очилиб, кечки 19:00 ёки 19:30 ларда ёпилади. 13:00 дан 15:00 гача – тушлик. Савдо марказлари бироз кўпроқ – 20:00 ёки 21:00 гача ишлайди.

Якшанба кунлари дўконлар ёпиқ бўлади. Баъзилари эса шанба куни тушликдан сўнг ёпилади.


Августнинг сўнгги икки ҳафтаси Италияда «ўлик мавсум» ҳисобланади. Ҳамма ҳордиқ чиқариш учун кетади, жумладан дўконлар ҳам «дам олади». Умуман, Италияда ҳафта ўртасида: сешанбадан жумагача шопинг қилишни тавсия қиламиз.

Италияда қандай савдо майдонлари мавжуд?


Италияда турли-туман дўконлар бор. Қуйида улар ҳақда қисқача:


Бутиклар – машҳур дизайнерлар томонидан тақдим этилган эксклюзив кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар дўкони.

Аутлетлар – бу ерда бренд маҳсулотлар кенг миқёс ва ўлчамда йил бўйи оммавий чегирма билан сотилади.

Стоклар – ўтган мавсумлардан қолган арзон маҳсулотлар дўкони.

Спаччлар – бу ерда тўғри фабрикадан келтирилган маҳсулотлар сотилади.

Аутлет-марказлар – катта майдонда турли дўкон ва бутиклар жамланган.


Ҳунармандчилик дўконлари – бу ерда қўлда ясалган буюмлар сотилади.

Италияда қайси савдо марказлари айниқса машҳур?


Бутун Италия бўйлаб бир қатор машҳур савдо марказлари тармоғи мавжуд.


La Rinascente – бадавлат харидорлар учун савдо марказлари, бу ерда Versace, Armani, Hugo Boss ва ш.к. брендларни харид қилиш мумкин.

La Standa – арзон нархлардаги машҳур жаҳон ва итальян брендлари.

Coin – исталган нарсани исталган нархда топиш мумкин бўлган энг машҳур савдо марказлари.

Қайси аутлетларга борган маъқул?


Бутун Италия бўйлаб ҳар бир инсон бориши мумкин бўлган аутлетлар фаолият юритади. Уларнинг баъзилари ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтамиз.


The Mall – Флоренциядан 30 дақиқалик йўл масофасида жойлашган.

Castel Romano – Римдан 25 дақиқа узоқлигида.

Fidenza Village – Миландан бир соат юрсангиз кифоя.

Prada Space Outlet – Флоренциядан машинада 45 дақиқа юрилади.

Италиядан нималарни олиб келиш зарур?


Машҳур итальян брендлари кийимларини.

Чарм маҳсулотлари.

Шубалар.

Вино.

Шу боисдан Италияга тур харид қилинг ва дарҳол шопингга отланинг! Ажойиб харидлар ва яхши кайфият Сизда доим ҳамроҳ бўлсин!

 

 

Автор статьи: Камола Расулева

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top