Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

14-02-2018 15:10

Афьондаги қайта тикланиш ва физиотерапия марказида ўзбекистонликлар учун нархлар пасайтирилади

817

1

Афьондаги бугунги куним қизиқарли ва унумли бўлди. Чунки Сиз қадрли ўқувчиларимиз бизга ёзмоқдасиз, қўнғироқ қилиб, ушбу термал курортга тиббий нуқтаи назардан қизиқмоқдасиз. Айни пайтда Афьонда бўлганим боис ушбу мавзуларни эътиборсиз қолдирмасликка ҳаракат қилдим. Бугун эса Афьондаги Кожатепе университетининг Қайта тикланиш ва физиотерапия маркази (Afyon Kocatepe Hospital)га ташриф буюрдим.

Клиника Budan Thermal Spa Hotel ва NG Afyon Wellness&Spa меҳмонхоналарига бевосита яқин (машинада 3–5 дақиқа) жойлашган бўлиб, Туркиядаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади.
- Меҳмонхонамизда тўхтаб клиникамизда муолажалардан ўтувчи мижозларимиз учун биз бепул трансферлар уюштирамиз, – дейди Budan Thermal Spa Hotel меҳмонхонаси бош директори Ваҳопбей Каядан.
Қайта тикланиш ва физиотерапия маркази энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, малакали мутахассислар жаҳон стандартлари даражасида хизмат кўрсатади.

- Бизда турли ёшдаги инсонлар даволанишлари мумкин. Бу ерга дунёнинг турли бурчакларидан беморлар ташриф буюришади, – дейди суҳбатимиз чоғида университет ректорининг ёрдамчиси, профессор Умид Дундар (суратда ёнимда).

Марказимиз мушак тизими – бел, бўйин, елка ва тизза бўғимлари касалликлари безовта қилувчи беморлар учун амбулатор даволаниш, шунингдек, стационар хизматни йўлга қўйган. Марказ мутахассислари – шифокор ва физиотерапевтлар неврологик касалликлар, орқа мия, бош жароҳатлари, инсульт, кўплаб склероз ва мия фалажига йўлиққан инсонларга реабилитацион дастур таклиф этади. Шунингдек, операциядан олдин ва кейинги ортопедик қайта тикланиш курслари ўтказилади. Бундан ташқари, бизда ревматик касалликлар – остеоартрит, остеопороз, фибромиалгияга чалинганлар ҳам кўп.

Жаноб Дундар бизни марказнинг даволаш бўлимлари билан таништиришга бажонидил рози бўлди.
Неврологик қайта тикланиш бўлимида одамлар кўп эди. Мутахассислар уларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор бериб кўрикдан ўтказишмоқда.
- Ушбу марказда мен 4 йилдан бери ишлайман, – дейди физиотерапевт-ҳамшира Юдум. – Беморларимиз кўплиги сабабли бундай хоналаримиз иккита. Қайта тикланиш ва даволаниш мақсадида турли машқлар, электр- ва мануал терапияни қўллаймиз.

- Бу ерда орқа мия жароҳати, склероз, мия фалажи ва бошқа касалликлардан шифо топишга мутахассислар – физиотерапевтлар ёрдам беради. Қайта тикланиш неврологик дастурлари қаторига – нимжон мушак, бўғимлар чўзилиши, ҳаракатни тиклашга қаратилган машқлар киради, – дейди Умид Дундар.

Сўнгра биз болалар учун мўлжалланган педиатрик қайта тикланиш марказига ҳам кирдик. У ерда ногиронликка олиб келувчи (жумладан, бу болалар церебрал параличи) касалликларга чалинган болалар бор эди.

- Бу ердаги мутахассислар психомотор даволаш техникаси, электр стимуляциясидан фойдаланишади, шунингдек, координация ва қад-қоматни тўғри тутишга мўлжалланган машқларни таклиф этишади. Яна тажрибамизда болажонларга ўзининг илк қадамларини қўйишга ёрдам берувчи махсус роботдан фойдаланиш ҳам бор, – дейди Умид Дундар.
Албатта, уларни кўриб ачиндим, бироқ мутахассислар уларнинг ҳар бири билан жон куйдириб ишлаётганининг бевосита гувоҳи бўлдим. Сиз 6, 7 ёки 8 йил ҳаракатсиз бўлган боланинг юришни бошлаганидан сўнгги ҳаяжонини кўриш қандай эканлигини тасаввур қиляпсизми?! Мен айнан шундайларни кўрдим!
Кардиологик ва ўпка реабилитацияси бўлимида бизни Сидика исмли ҳамшира кутиб олди. Унинг айтишича, бу ерга юрак хуружи, астмаси бор инсонлар мурожаат қилишар экан. Замонавий жиҳозлар ёрдамида яхши натижаларга эришилмоқда: беморлар юраётган пайтларида нафас қисилишидан, кислород етишмовчилигидан халос бўлишмоқда. Барча машқлар томир уриши ва артериал босимни ўлчаш билан олиб борилади.

Роботлаштирилган қайта тикланиш хонасида бир беморни учратдик. Афтидан, ёш йигит жиддий жароҳат олган ва унинг оёқлари ишламай қолган. Робот ёрдамида у яна юришни ўрганмоқда...

- Инсульт, бош ва орқа мия жароҳати оқибатида мустақил ҳаракатлана олмайдиган инсонлар бизнинг ажойиб роботимиз ёрдамига мурожаат қилишмоқда. Энг юқори самарага эришиш, яъни одам яна юра бошлаши учун 30 дан 60 курсгача талаб этилади (ҳар бир курс – бир кун), – дейди жаноб Дундар.

Хонадаги машқлар физиотерапевт Озлам кузатуви остида ўтказилиб, унинг ишини Кожатепе Эбру университетининг 4-босқич талабаси диққат билан кузатиб бораётган эди.
- Юқори малакали мутахассис бўлиш учун ўз устимизда кўп ишлашимиз керак. Шу сабабли амалиёт пайтида марказ шифокорлари ва физиотерапевтларининг ишини диққат билан кузатиб бораман, – дейди талаба.

Шунингдек, жаноб Дундар бизни реабилитация бўлими билан виртуал борлиқ ёрдамида таништирди. Хона телевизорлар билан жиҳозланган ва машқлар махсус компьютер дастурлари ёрдамида бажарилади. Бу ерда Паркинсон касаллиги, церебрал паралич, инсульт ва бошқа неврологик касалликларни муваффақиятли даволайдилар.

Биз яна қўл фаолиятини тиклаш учун турли машқлар ўтказилувчи, майда моторика ривожланишига эътибор қаратилувчи хонага ҳам кирдик.

- Айни вақтда Афьон меҳмонхонасида истиқомат қилиш ва Қайта тикланиш ва физиотерапия марказида даволанишни назарда тутувчи сайёҳлик пакетларини тайёрлаяпмиз. У 14 кунга мўлжалланган, – дейди Tatil.uz ҳамкори Leisure Business Travel компанияси раҳбари Илимдар Ризо.

Маълумки, Туркияда хорижликлар учун даволаниш нархлари маҳаллий аҳолининг даволанишига нисбатан уч баравар қиммат. Марказда муолажалар нархини камайтириш учун клиника ва шаҳар маъмурияти билан узоқ давом этган музокаралар олиб бордик.

Бу борада Туркия маданият ва сайёҳлик вазирлиги ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Бундай соғломлаштириш саёҳатида Қайта тикланиш ва физиотерапия марказида турли муолажаларни ўтаб, Афьондаги меҳмонхона ва термал булоқларда дам олиш мумкин. Бу Сизга анча қимматга тушиши мумкин бўлган Европадаги худди шундай муолажаларнинг ўрнини бемалол босади.

Илимдарнинг таъкидлашича, Афьондаги Қайта тикланиш ва физиотерапия маркази дарҳақиқат Туркиядаги энг яхшиларидан ҳисобланади. Бу ерга спортчилар ва кичик ёшдагилар кўп ташриф буюришади.

Қайта тикланишнинг турли усуллари қўлланилади. Мисол учун, инновацион технологиялардан бири чуррани унинг бошланғич босқичида операциясиз, махсус асбоблар ва машқлар ёрдамида даволашни назарда тутади. Қайта тикланиш мобайнида термал меҳмонхонада яшаш даволаш самарасини бир неча бор оширади. Бундан ташқари, клиникада даволанишдан олдин барча зарур анализларни топшириш ва шифокорларга мурожаат қилиб, керакли маслаҳатларни олиш мумкин.

- Беш юлдузли меҳмонхонада яшаш ва Туркиянинг энг яхши клиникаларидан бирида даволаниш – эндиликда ўзбекистонликлар учун ҳам яратилаётган ажойиб имконият. Саёҳат ва нархлар борасида барча саволларингиз билан Tatil.uz даги ҳамкорларимизга мурожаат қилишингиз мумкин, – қўшимча қилди Илимдар Ризо.

Бизга эса, дўстлар, +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилиб ёки Facebook даги саҳифамизга ёзиб мурожаат қилишингиз мумкин! Tatil.uz жамоаси Сизга мустаҳкам соғлиқ ва барча яхшиликларни тилайди!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

belgien vm tröja

Great website! It looks very good! Maintain the excellent work!

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top