Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 13,520,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 7,072,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Золотой треугольник Турции
от UZS 7,280,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 7,269,600
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 7,404,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 14,008,800
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Лечение в Трускавце
от UZS 16,473,600
ПОДРОБНЕЕ

03-03-2020 15:31

Ҳаётни, ўз ватанини ва ишини севувчи инсон

324

0

Агар сиз бизнинг ижтимоий медиани кузатиб бораётган бўлсангиз, эҳтимол, ўтган ҳафтада Tatil.uz блогери Александра Терёхина Грузияда бўлиб қайтганидан хабардор бўлсангиз керак. Бу ноёб давлат ва биз унга ўзгача назар ташлаб сиз азизларга ҳикоя қилишни лозим деб топдик. Сафар вақтида биз кўплаб интервьюларни тайёрладик. Бугун сизнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган суҳбатни – Грузия бўйича Leisure Business Travel компанияси раҳбари Нино Жоржишвили билан уюштирдик.

 

Leisure Business Travel компанияси офисининг Грузияда очилганига қанча вақт бўлди?

LBT мамлакатимизда уч йилдан бери фаолият кўрсатади. Албатта, бошида ҳаммаси силлиқ кечмаган. Бироқ аста-секин биз янги ва янги бозорларни қамраб ола бошладик. Жумладан, агар Ўзбекистон ҳақида гап кетганда, «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг доимий рейслари очилиши сизнинг юртингиздан сайёҳлар сонининг ошишига ижобий таъсир қилди, ўша пайтда бронлаштиришлар ва сўровлар ҳам бирдан кўпайиб кетди.

 

Бу йили бизда паст мавсум бўлмади: ёзда пляжда дам олиш авжига чиққан бўлса, салқин пайтларда даволаниш турлари оммалашди, экскурсион сафарлар эса доим долзарб бўлиб қолаверади.

Яқинда биз Тбилисининг марказий кўчаларидан биридаги катта офисга кўчиб ўтдик, энди кенгайишни ва янги ходимлар тўплашни мўлжаллаяпмиз. Маблағ айланмамиз тобора ўсиб боряпти ва бу бизни хурсанд қилмай қолмайди.

Туркияда LBT ўзини ҳайдовчилардан тортиб гидларгача юқори малакали мутахассислар билан ишловчи компания сифатида кўрсатди. Айтинг-чи, сизларда бу борада вазият қандай?

Биз ҳам жамоамизни юқори савияли мутахассислардан шакллантирамиз. Профессионаллик – бу биз эътибор берадиган биринчи жиҳат. Бироқ ҳар бир ходимда инсонийлик ва киришимлилик каби сифатларни ҳам муҳим ҳисоблаймиз. Жумладан, барча гидларимиз – нафақат ўз давлатини билувчи билимдонлар, балки очиқкўнгил, сайёҳларга ёқувчи инсонлардир. Улар ҳам турмуш, ҳам оддий инсонлар, ҳатто давомли қадаҳ сўзларининг нозик томонлари ҳақида ҳам сўзлаб беришади. Биласизми, Грузия жуда самимий мамлакат ва бизга сайёҳларнинг юртимиз ҳақида илиқ хотираларни сақлаб қолишлари ниҳоятда муҳим.

 

Мисол учун, Тамаз ва Сосо – булар барча сайёҳлар, шу жумладан ўзбекистонлик меҳмонларимиз ҳам таниб олган гидларимиз. Улар ҳазил-мутойибани севишади, тамада ролини ажойиб тарзда бажаришади ва саёҳат улар билан қизиқарли ҳамда унутилмас тарзда ўтади. Улар, мисол учун, қаерда энг яхши чурчхела ёки совғалар сотиб олиш, қаерда мазали хинкали тановул қилиш мумкинлигини билишади. Уларнинг зиёфат пайтидаги қадаҳ сўзларини айтмайсизми! Ҳақиқий афсона!

 

Бизда фақат тажрибали ҳайдовчилар ишлайди, улар барча манзилларни ва қисқа йўлларни (зарур бўлганда) билишади ва меҳмонлар учун кичик экскурсия уюштириб беришади. Барча машиналаримиз шинам, чунки биз сайёҳларимиз ноқулайлик сезмасликларини истаймиз.

Ўзбекистондан ташқари яна қайси давлат бозорлари билан ишлайсиз?

Ҳамкоримиз Илимдар Риза ёрдамида Саудия Арабистони, Қатар, Россия, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатлар билан.

Турагентлардан қандайдир қизиқарли, ностандарт сўровлар ҳам бўладими?

Ҳа, албатта. Менинг, масалан, ўтган йили ёзда Батумидаги денгиз бўйида романтик учрашувни уюштирганимиз ёдимда қолди. Йигит бир қизга севги изҳор қилди ва унинг қўлини сўради. Бу жуда таъсирли ҳолат эди. Sheraton Batumi 5* меҳмонхонаси ходимлари ўзгача муҳитни яратишга ёрдам беришди, улар илтимосимизга катта қизиқиш ва креативлик билан ёндашишди.

 

Нино, бугунги кунда LBT дам олишнинг қайси йўналишлари бўйича ишлайди?

Турларимиз билан биз бугунги кунда деярли бутун мамлакатни ва сайёҳликнинг турли йўналишларини қамраб олдик. Грузия шарқий ва ғарбий қисмга бўлинади ҳамда айнан ғарбийсига бугун катта талаб бор. Ғарбий Грузия – бу Қора денгиз соҳили, Батумининг машҳур курортлари, у ерга ёзда айниқса кўп ўзбекистонликлар келишади.

 

Шунингдек биз минерал сувлар ва термал булоқларга эга курортларга ҳам соғломлаштириш турларини уюштирамиз. Мисол учун Цхалтубо, Саирме, Боржомига.

 

Тбилиси бўйлаб экскурсион турлар катта муваффақиятга эга.

 

Бу мавсумда Грузиядан қандай янгиликлар кутсак бўлади?

Менимча, Грузиянинг ўзи бир катта янгилик. Чунки бу ерга собиқ Иттифоқ даврида келган инсонлар бугун бизнинг мамлакатимизни ўзлари учун бошқа тарафдан кашф этишади – меҳмондўст, серқуёш, ривожланган сайёҳлик инфратузилмасига эга.

Ҳа, Грузия доим нимаси биландир лол қолдиришга тайёр! Мана, мисол учун, шу йили биз Кахетия бўйлаб вино турларини илгари суришни бошладик, унинг доирасида машҳур севги шаҳри Сигнахига ҳам сафар уюштирилади.

Ўзбекистонликлар учун яна бир янгилик – бу Цхалтубо курорти. Боржоми ҳақида деярли ҳамма эшитган, бироқ Цхалтубо сувларининг шифобахш хусусиятларини кўпчилик билмайди. Ахир собиқ Иттифоқ даврида бу ерга йўлланма олиш жуда қийин бўлган. Бундай шифобахш хусусиятга эга булоқлар дунёда кам, мисол учун, Венгриядаги Хевиз курорти билан ўхшашлик бор, бироқ менга ишонинг, бизда даволаш муолажалари ҳам кучлироқ, хизмат кўрсатиш ҳам юқори даражада, нархи эса бир неча баравар арзон.

 

Park Hotel Tskaltubo меҳмонхонасида меҳмонларни доим илиқ кутиб олишади. Меҳмонхонадан беш дақиқалик масофада юқори малакали шифокорлар ва замонавий асбоб-ускуналарга эга соғломлаштириш курорти жойлашган. Кўпчилик сайёҳлар Цхалтубога йилига икки марта келишади, чунки фойдасини ўзларида сезишади. Бу ерда таянч-ҳаракат аппарати, ошқозон-ичак йўллари, асаб ва юрак-қон томир тизими, гинекологик касалликларни даволашади.

 

Ўзбекистонликлар энди ўзлари учун кашф қилаётган яна бир дунёга машҳур курорт – бу Саирме. Бу ерда 4 та минерал булоқ бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум бир касалликни даволайди.

 

Биз сайёҳларни тушлик ёки кечки овқатга олиб бораётганимизда, уларни йўлкўрсаткич ва Интернетда кўп марталаб тилга олинган машҳур сайёҳлик йўналишларига олиб бормаслигимиз билан ҳайрон қолдирамиз. Аксинча, кўпчилик билмаган ўзига хос жойларни танлаймиз.

Мисол учун...

Кахетияда биз маҳаллий виночи фермернинг ертўласига борамиз, бу ҳам қизиқарли, ҳам мазали ва ниҳоятда самимий. Бу инсонларни бир-бирига яқинлаштиради, Грузия нима билан нафас олиши, қандай яшашини ҳис қилишга, урф-одат ва анъаналарни ўрганишга ёрдам беради.

Нино, Грузиядаги меҳмонхона базаси ҳақида ҳам сўзлаб бера оласизми?

Тбилиси сўнгги йилларда нафақат Кавказорти, балки бутун Европанинг маданий марказига айланди. Бу ерга Европадан кўплаб ёшлар келишади. Шаҳар нафақат бой тарих ва қизиқарли архитектурага, балки ёрқин тунги ҳаётга ҳам эга. Тбилисида кўплаб тунги клублар бор. Улардан бири – Bassiani Берлиндаги Berghain дан сўнг дунёдаги энг яхши клублардан бири ҳисобланади.

 

Сайёҳлар оқимининг ошиши муносабати билан бу ерда ҳар хил даражадаги меҳмонхоналарни очишди. Тбилисида тежамли «уч юлдузлилар», Holiday Inn Ramada Encore каби 4*ли бренд меҳмонхоналар бор. Грузин брендлари ҳам мавжуд, мисол учун бутикли Rooms Hotel. Биз томонимиздан таклиф қилинаётган меҳмонхоналар орасида фақатгина ўзбекистонликлар учун арзон нархларни таклиф қилишга келишиб олганларимиз ҳам бор. Булар Astoria Tbilisi, Citrius Hotel, Hotel Europe, Gallery Palace. Мазкур меҳмонхоналарнинг ҳаммаси марказда жойлашган бўлиб, бу сайёҳлар шаҳарни ҳам гид билан, ҳам мустақил равишда айланишлари учун қилинган.

 

 

5* ли меҳмонхоналар ҳам аста-секин кўпайиб бормоқда. Булар Radisson, Marriott каби жаҳон брендлари. Moxy Tbilisi ёшлар ўртасида айниқса машҳур. Яқинда шинам Paragraph Resort & Spa курорти эгалари томонидан юқори сифатли Radius Hotel қуриб битказилди. У Gallery савдо марказининг юқори қаватида, шаҳарнинг қоқ марказида, Озодлик майдони ёнида жойлашган.

 

Шунингдек бутикли меҳмонхоналарни таклиф қиламиз. Мана, масалан, ажойиб панорамали кўриниш ва таомлари билан машҳур Hotel Adamo.

Тбилисига бўлмаса-чи?

Боржомида биз 7 кечадан кам бўлмаган муддатга бронлаштирилганда бир вақтнинг ўзида уч маҳал овқатланиш ва даволанишни ўз ичига олувчи санаторий-курортда ҳордиқ чиқаришни таклиф қиламиз. Бу шинам Borjomi Likani 5* ва Borjomi Palace 4* меҳмонхоналари. Агар меҳмонлар даволанмай, шунчаки курортда дам олишни истасалар, биз Crowne Plaza меҳмонхонасини тавсия қиламиз.

 

Цхалтубо – бу, айтиш мумкинки, иккинчи ҳаётини бошидан кечираётган курорт бўлиб, у ҳозирда жадал ривожланяпти. Собиқ Иттифоқ даврида у ниҳоятда машҳур бўлган, бу ерга поездлар қатнаган, дунёнинг турли бурчакларидан даволаниш учун келишган. Иттифоқ қулаганидан сўнг курорт қандайдир муддатга унутилди. Сўнгги йилларда Цхалтубони Баден-Бадендан ҳам яхшироқ соғломлаштириш масканига айлантиришга сўз берган сармоядорлар сотиб олишди. Ҳозирги пайтда биз бу ерда Park Hotel Tskaltubo ва Tskaltubo Plaza меҳмонхоналарини таклиф қиламиз.

 

Саирмеда эса биз Sairme Hotel ва Best Western Sairme Resort ларни таклиф қиламиз – булар энди бир меҳмонхона тармоғи. Бу ерда даволаниш ва дам олиш учун барча имкониятлар бор – термал сувли бассейн, шифохона, SPA-марказ, ажойиб тоғ ҳавоси ва, албатта, шифобахш минерал сув.

 

Батуми борасида нима дея оласиз?

Батуми – бу Европанинг катта, ривожланган шаҳри, ростини айтсам, менинг севимли жойим (Тбилисида туғилганимга қарамай). У йилнинг барча фаслида гўзал, у ерда дам олувчилар ва меҳмонлар доим кўп бўлади.

 

Биз «Батуми» деганда нафақат шаҳарнинг ўзини, балки Гонио, Вариати, Кобулети, Шекветили каби ён-атрофдаги шаҳарчаларни ҳам назарда тутамиз. Ёшлар шаҳарда, Батумининг ўзида ҳордиқ чиқаришни афзал кўради: бу ерда турли тадбирлар, концертлар, фестиваллар, жумладан, жаз фестивали бўлиб ўтади. Тунгги ҳаёт жуда қизғин.

 

Ҳозир сизга Батуми атрофларидаги ўз ҳудуди ва ривожланган инфратузилмасига эга бир нечта меҳмонхонани санаб бераман (бундай меҳмонхоналарни шаҳарнинг ўзида топа олмайсиз).

Биз Шекветили районида жойлашган Paragraph Resort&Spa, Autograph Collection 5* каби меҳмонхоналар билан фаол ишлаймиз. У, айтганча, ўзбекистонликлар томонидан кўп сўралади! Бу ноёб меҳмонхона бўлиб, Грузияда унга ўхшаши йўқ. У ерда нафақат ёзда денгизда, балки қишда ҳам ҳордиқ чиқариш мумкин, чунки унинг ҳудудида денгиз сувили бир нечта бассейн бор. Меҳмонхонанинг йил бўйи ишловчи SPA-ҳудуди ҳам ўзига хос, ёпиқ аквапарк, қишки боғ, камёб балиқларга эга улкан аквариум бор – барчасини бир гапнинг ўзида санаб ўтишнинг иложи йўқ!

 

Сайёҳлар ва менинг томонимдан севимли меҳмонхоналардан яна бири – Кабулети минтақасидаги Georgia Palace Hotel & Spa 5*. Бу ўзгача иқлимий даволаш ҳудуди. Илгари бу ерда Сакартвело санаторийси жойлашган эди ва бу ерга юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар келишган. Улар бу ерда 10 кун яшаб, кардиограмма қилганларидан сўнг туб ўзгаришларни кўришган. Ажойиб ҳудудда сайр қилиш нафақат ёқимли, балки фойдалидир. Бу ерда болалар билан дам олиш ҳам ниҳоятда фойдали.

 

Рейтингимизнинг учинчи ўрнини Чаквидаги Hotel Dreamland Oasis 5* эгаллаган. Меҳмонлар бу ерда дам олишлари, кечки пайтни эса Батумида ўтказишлари мумкин – у ерга бор-йўғи 10 дақиқа юрилади.

Шунингдек яна бир севимли меҳмонхонани айтиб ўтмоқчиман. Бу денгиз ёнида, тепаликда жойлашган Castello Mare Hotel&Wellness Resort 5*. Бу худди катта кема палубасида турганимиздек таассурот уйғотади. Унинг ҳудуди ажойиб, уни фақатгина Батуми ботаника боғи билан тенглаштириш мумкин. У ернинг об-ҳавоси шифобахш.

 

Батумида дам олишнинг ўзига хос томонлари ҳақида сўзлаб берсангиз.

Кўпчилик Батумини турк курортлари билан солиштиради, аммо бу нотўғри. Бу ердаги дам олиш умуман бошқача. Анталиядаги меҳмонхоналар – бу одатда ёпиқ ҳудуд, All inclusive овқатланиш тизими ва агар жойлашсангиз, 10 ёки 14 кун умуман ҳеч қаерга чиқмай, ўз меҳмонхонангизда яшашингиз мумкин. Анимация, кўнгилочар дастурлар – буларнинг ҳаммаси меҳмонхона ҳудудида ўтказилади.

Батумида эса ҳаммаси ўзгача. Бу ерда шунчаки бир ерда ўтириб бўлмайди, шаҳар билан танишиш, кафе ва ресторанларга кириб янги таомларни татиб кўриш керак. Бу ерда кўча мусиқачилари, фестиваллар ва мусобақалар, юлдузларнинг концертлари кўп. Батуми доимий ҳаракатда. Сиз, мисол учун, Гониодаги меҳмонхонага жойлашиб, Sheraton меҳмонхонасининг пляжида қуёшда тобланишингиз, кечани эса Hilton меҳмонхонасида ўтказишингиз мумкин.

 

Айтганча, Батумидаги бирорта меҳмонхонанинг ҳам ўз пляжи йўқ: уланинг барчаси жамоат пляжлари ҳисобланади. Батуми турли фаолликларга бой. Шу боисдан ҳам у ерда овқатланиш тизими асосан нонушталар асосида.

 

Бу ердаги меҳмонхоналар номдор, мисол учун Sheraton, Hilton, Radisson, яқинда донғи кетган Meridian тармоғи меҳмонхонаси қуриб битказилди. Тежамли вариант сифатида ўз ошхонасига эга қандайдир апарт-меҳмонхона танлаш мумкин, бу болали катта оилаларга мос келади. Бу Батумида ривожланган.

Сайёҳларни яна нималар билан ҳайрон қолдирмоқчисиз?

Ҳозирча бу сир! Биз билан қолинг ва яқин кунлар ичида ҳаммасини билиб оласиз.

Нино, келинг ўзингиз ҳақида ҳам икки оғиз. Айтинг-чи, қандай қилиб тақдир сизни LBT билан бирлаштирди?

Мен ўзим асли тбилисиликман, маълумотим – иқтисодчи. Сайёҳлик соҳасига тасодифан келиб қолганман ва биласизми, бу «бир кўришдаёқ муҳаббат» эди. Болгарияда дам олаётиб, меҳмонхона билан ҳамкорлик қилиш борасида шартнома имзолашга қарор қилдим. Мени «Қуёшли соҳил» курортидаги дугонам қўллаб-қувватлади. Мен ватанимга қайтиб, Болгарияга йўлланмалар сота бошладим, бу эса танишларимни ҳайрон қолдирди. Ўз юртингни севар экансан, соҳамизда ишлаш – ҳақиқий бахт.

Анталиядаги инфотурларнинг бирида, 10 йил олдин Илимдар Риза бизнинг гидими эди, биз айнан ўшанда танишиб қолдик. Илимдар тез ривожлана бошлади ва LBT ни очди, уч йил олдин биз келишиб, бир жамоада ишлай бошладик.

 

Ҳозир интервьюимизни ўқиётганларга нима тилаган бўлардингиз?

Ҳурматли ўзбекистонликлар, мен сизларга кўплаб саёҳатлар ва қизиқарли сафарлар тилайман. Сизни Грузияда интиқлик билан кутиб қоламиз, юқори савияда кутиб олишга ва грузин халқининг меҳмондўстлигини борича намойиш қилишга ваъда бераман!

 

Tatil.uz компанияси Грузияга сафар уюштиришга ва суҳбатни тайёрлашга ёрдам берганлиги учун Илимдар Риза бошчилигидаги Leisure Business Travel компаниясига ва Нино Жоржишвилиларга миннатдорчилик билдиради.

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top