Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

09-07-2018 15:15

Қадимий Ассосда 4 соат: Афина ибодатхонаси, Акрополь ва эски масжид

251

0

Туркияда биз кам маълумотга эга бўлган ноёб жойлар кўп. Улардан бири – антик Ассосни Баҳромқалъа курортида дам олаётганингизда кўришингиз мумкин. У ерга қилинажак экскурсия кўп вақтингизни олмайди, аммо бутун умрга ёдингизда қолувчи таассуротларни ҳадя этади. Tatil.uz учун Туркиянинг ушбу ажойиб минтақасига сафар Leisure Business Travel компанияси томонидан уюштирилганини эслатиб ўтамиз.

12:30. Assos Barbarossa Hotel дан тарихий марказга микроавтобус қатнайди. Меҳмонхонада Сизга қўнғироқ қилишиб, автобусни қанча вақт кутишингиз кераклигини айтишади. Биз янги танишим Ҳусния билан 15 дақиқа кутдик.

Микроавтобусда бир тарафга юриш 5 лира, яъни бир доллардан сал кўпроққа тушади. Микроавтобуснинг ичи салқин, шу сабабли йўлдаги 10 дақиқангизни қулай шароитда ўтказасиз.


13:00. Тепаликка кўтарилиб, қадимий Ассос ёнида тушдик. Бу ерда Искеледаги оддий халқнинг ўзига хос ҳаёт тарзини дарҳол сезасан: бамайлихотирлик, меҳрибонлик ва меҳмондўстлик...

Тепага кўтарилаётганимизда масжидда муаззин азон ўқий бошлади.

Олисда султон Мурод I томонидан 14-асрда барпо этилган қадимий масжид кўринди. Масжид кўринишидан оддий ва ўртамиёна, бироқ ҳамон ишлайди.

Тарихий комплексга кетаётиб сувенирлар сотилувчи кўплаб дўкончаларга кўзимиз тушди.

Энг асосий сувенирлардан бири – зайтун ёғи. Уни бу ерда ҳар қадамда сотишади.

Сайёҳлар бу ерга ҳам бир нечта, ҳам катта гуруҳ бўлиб келишади.

13:45. Ассоснинг тарихий қисми ҳудудига кириш 10 лира ёки $ 2,20 туради.

Турникетдан ўтамиз ва тарихий воқеаларнинг қоқ марказига тушамиз.

Ассос милоддан аввалги 7-асрда лесбослик мустамлакачилар томонидан кашф этилган. Айтганча, бугунги кунда ҳам ушбу юнон оролини Баҳромқалъада кўриш мумкин.


Юнонлар бу ерда шаҳар ва маҳобатли Афина ибодатхонасини бунёд этишган. У шундай кўринишга эга бўлган.

Ҳозирда сайёҳларнинг севимли масканига айланган ибодатхона харобаларини кўринг.

Дарҳақиқат, ушбу суратлар Туркияда эмас, Грецияда олингандек таассурот уйғотади.

 

Бугунги кунда Афина ибодатхонасидаги дастлабки 38 та устундан 6 таси сақланиб қолган.

Олдинда эса ҳаяжонга солувчи бетакрор манзара пайдо бўлади.

Ассосда сайр қилиб, қадимий кўприклар, қалъалар, акрополь ва бошқа иморатларни кўриш мумкин.

Мана у, 14-асрга оид масжид. Шинам ва сокин.

Ичига кирамиз.

Умуман олганда, Ассос ўзида кўплаб сиру синоатларни яширган. Қачонлардир, Афинадаги Афлотун академиясидан кетгач, Арасту шу ерда яшаган. Ассосда Арасту маҳаллий академияда дарс берган. Шу ернинг ўзида файласуф ўзининг энг асосий китоби «Метафизика»ни ёзган ва ҳатто шаҳар ҳукмдорининг қизига уйланган. Ассосга форслар, византияликлар, усмонлилар империяси ҳукмронлик қилган.


15:00. Пастга, Искелега тушамиз. Энди эса сувенирларни томоша қилиш, дўконларга кириш вақти келди!

Маҳаллий аҳоли билан гаплашиш қизиқарли. Уларнинг барчаси камтарин ва ўзлари ҳақида гапиришни ёқтиришмайди. Бироқ сувенирлар харид қилаётганингизда яхшигина чегирмалар қилишади!

15:15. Ҳусния билан ресторанда тушлик қиляпмиз. Бу ердаги анъанавий ва севимли таом – гёзлеме еяпмиз.

Ранг-баранг муҳитда чой ичиб, атроф гўзалликларидан баҳра оляпмиз.

15:45. Тушликдан сўнг Искеле кўчаларини сайр қилдик. Бу ерда қадимий тош кўчалар ҳали ҳанузгача сақланиб қолган. Уларни бузиш мумкин эмас, чунки улар ўзига хос маданий мерос ҳисобланади. Уйларнинг ичида – қаҳвахона, дўкончалар, пансионлар... Сайр кўп вақтингизни олмайди, бироқ куч-қувват беради.

Йўл-йўлакай яна бир ресторанга кириб, турк қаҳваси тайёрланишини кўрдик. Шу ернинг ўзида қаҳва ичиб автобусни кутдик.

16:00. Assos Barbarossa Hotel га қувноқ ва бахтиёр ҳолда қайтдик. Ҳаво иссиқлигига қарамай (сув ва бош кийим олиш эсингиздан чиқмасин) кайфиятимиз чоғ эди, чунки кўплаб гўзал жойларни кўришга муяссар бўлдик! Қўшимчасига улкан Ер шарининг ноёб бурчагидан олинган суратларда акс этган лаҳзалар бир умр ёнингизда қолади!
Мисол учун, дугонам Ҳусния қадимий Ассосдан унча олис бўлмаган жойда ишласа-да, бу ерга келганда ҳар сафар қувнаб кетади. Буни суратдаги унинг юзида акс этган табассумдан билса бўлади!

Tatil.uz, ўз навбатида, яна бир марта Leisure Business Travel компаниясига сафарни ажойиб тарзда ташкиллаштиргани ва бетакрор Туркиянинг диққатга сазовор жойларини кўриш имкониятини тақдим этгани учун миннатдорчилик билдиради!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top