Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 6,802,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

06-07-2018 17:00

4 та Tokoglu Grup турк меҳмонхоналари бош менежери: «Биз ўзбекистонлик меҳмонлар ташрифидан доим хурсандмиз»

555

0

Турк курорти Баҳромқалъа – чиндан ҳам ажойиб ва унутилмас маскан. Ушбу ёзда Leisure Business Travel (Туркия) компанияси томонидан Tatil.uz блогери учун сафар ташкиллаштирилди.


Курорт ва меҳмонхоналар ҳақида Tatil.uz учун эксклюзив интервьюда тўртта Tokoglu Grup меҳмонхоналари (Assos Barbarossa Hotel, Assos Behramhotel, Zeytinhan Hotel, Assos Dionysos Hotel) бош менежери Али Боштурк сўзлаб беради.

 

Али-бей, сайёҳларнинг Баҳромқалъага ташрифларининг асосий сабаби нимада?


Биринчидан, тоза, илиқ, мусаффо Эгей денгизи. Пляжлар шағалли бўлиб, яхши парвариш қилинган. Соҳил бўйлаб юрсангиз, ҳилпираб турган Мовий ранг байроқларга кўзингиз тушади, улар Баҳромқалъа пляжлари Туркиядаги энг яхшиларидан бири эканлигини билдириб туради!

Иккинчидан, бизнинг минтақа балиқ ва денгиз маҳсулотлари билан довруғ қозонган. Ишонмаслигингиз мумкин, бироқ Измир, Бурса ва ҳатто Истанбулда яшовчилар денгиз маҳсулотларини татиб кўриш учун бу ерга келишади. Мисол учун, Искеле эски шаҳрида, бизнинг Assos Behramhotel меҳмонхонамизда балиқли ресторан бор. Одамлар у ерга кун ботишидан анча олдин, яхшироқ жойни эгаллаш мақсадида келишади. Чунки оқшомда бу ерда одамлар шунчалик кўпки, бўш жойни топишнинг иложи бўлмай қолади.

Яна бизнинг ўлкамизда балиқчилар кальмар овлашади ва кальмарлар бу ердан дунёнинг турли бурчакларига жўнатилади.


Сайёҳларнинг Баҳромқалъага ташриф буюришларининг учинчи сабаби – бу тарих. Ахир гап ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига кирувчи антик Ассос ҳақида кетмоқда! Ассос тарихи ўз илдизи билан 7-асрга бориб тақалади: айнан ўша даврда унга юнонлар томонидан асос солинган. Ассос кўплаб тарихий воқеаларни бошидан ўтказган ва бугунги кунда исталган сайёҳ Афина ибодатхонаси харобалари, 14-асрга оид масжид (у ҳали ҳам ишлайди) ва Усмонлилар империяси давридаги ҳимоя деворларини бевосита кўриши мумкин.

Тўртинчиси (кўпчилик меҳмонларимиз учун асосий сабаб) – бу шовқин-сурондан олисда сокин ва хотиржам дам олиш имконияти.

Баҳромқалъага қайси вақтда боришни тавсия қилган бўлар эдингиз?


Бу, албатта, ташриф буюрувчининг мақсадига боғлиқ. Мисол учун, Assos Barbarossa Hotel меҳмонхонаси мавсумий ҳисобланади. Баҳромқалъада пляжда дам олиш учун энг яхши вақт – 15 июлдан сентябрь охирига қадар. Бу вақтда денгиз илиқ бўлиб, енгил шабада туфайли намлик деярли сезилмайди. Умуман олганда, Баҳромқалъа ҳавоси Туркиядаги энг мусаффоларидан бири ҳисобланади, бу эса аллергия ва астмаси бор инсонларга ниҳоятда фойдали.

Бошқа бир меҳмонхонамиз – Assos Behramhotel бутик-меҳмонхона ҳисобланади ва унинг эшиклари йил бўйи меҳмонлар учун очиқ.

У ерда деярли ҳеч қачон бўш жойлар бўлмайди. Zeytinhan Hotel ҳам йилига 12 ой мобайнида ишлайди.

Меҳмонхонага кимлар кўпроқ ташриф буюришади?


Меҳмонхоналаримизнинг асосий дам олувчилари – бу сокин шароитда ҳордиқ чиқариш учун келган тадбиркорлар, ишбилармон ва бадавлат кишилар. Assos Barbarossa Hotel – оилавий меҳмонхона. Бу ерда вақтни чоғ ўтказиш учун болалар хонаси, бассейн ва майдонча бор.

Меҳмонларимиз қаердан келишади? Туркиянинг турли бурчакларидан, шунингдек, Европа давлатлари – Франция, Германия ва бошқалар. Бизга Россия ва Қозоғистондан ҳам дам олувчилар келишади, бироқ нисбатан кам. Биз Марказий Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистондан иложи борича кўпроқ сайёҳларни жалб этишни хоҳлаймиз, шунингдек, Украина ва Белоруссия бозорларига чиқиш ҳам режамизда бор.


Мен узоқ вақт давомида Марказий Осиё минтақасида яшаб ишлаганман. Бизнинг ўлкамиз ҳамюртларингизга ёқишига ишонаман! Айтганча, Assos Barbarossa Hotel бош ошпази Рамазон Софу билан Қозоғистонга ташрифим чоғида танишиб қолганман. Мана 10 йилдирки, у биз билан бирга. У юқори малакали мутахассис ва меҳмонлар талабига кўра исталган таомни, жумладан паловни ҳам тайёрлаб бериши мумкин!

 

Биз «йўқ» деган сўзни билмаймиз, шу сабабли ўзбекистонлик меҳмонларимизнинг барча талаб ва истакларини инобатга оламиз!


Йил давомида меҳмонхоналарингизга кўп сайёҳалар келишадими?


Ҳа, бизнинг хоналаримиз деярли доим банд. Рақамларга мурожаат қилсам. Ўтган йили Assos Barbarossa Hotel да 17 мингга яқин сайёҳ дам олди (яна таъкидламоқчиман, бу мавсумий меҳмонхона ва у йил бўйи ишламайди). Assos Behramhotel у қадар катта эмас, унда бор-йўғи 17 та хона бор. У ўзига хос дизайни билан машҳур ва ҳар бир хона маълум бир юнон худоси номи билан аталади. 2017 йилда бу ерга 7 минг меҳмон ташриф буюрди.

Меҳмонхоналаримиз доимий мижозларга эга. Масалан, Assos Barbarossa Hotel меҳмонларининг ярми ўтган йили ҳам айнан шу ерда дам олишган. Буни ишимиз учун билдирилган энг яхши миннатдорчилик деб ҳисоблайман.


Tokoglu Grup меҳмонхоналар гуруҳининг Туркия сайёҳлик бозоридаги муваффақияти нимада деб ўйлайсиз?


Биринчи навбатда, бу бекаму кўст сервис. Чунки сайёҳлик бизнесидаги муваффақият гарови – юқори сифатли хизмат кўрсатишдир. Қулайлик ва шинамликни меҳмонхонамиз ходимлари тақдим этишади, улар меҳмонлар талабларига доим зукколик билан жавоб беришади ва ҳеч кимни эътиборсиз қолдиришмайди.

Мисол учун, Assos Barbarossa Hotel меҳмонхонаси жамоаси 65 кишидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз ишини 100 % билади ва юклатилган вазифани чин кўнгилдан бажаради. Ошхонанинг ўзида 10 та одам ишлайди ва улар ҳар доим таомномани янгилаб боришади.


Айтганча, ошхона ҳақида. Дам олувчилар учун меҳмонхонада озиқ-овқатлар танлови қандай йўлга қўйилган?


Биз бу масалага жиддий эътибор берамиз. Барча маҳсулотларимиз органик. Мева ва сабзавотлар ўстирилувчи алоҳида қишлоқ билан шартномамиз бор, кўкат ва тухумлар ҳам ўша ердан келтирилади. Гўштни ҳам йиллар билан синалган фермадан харид қиламиз. Шу сабабли хавотирга асло ўрин йўқ.

Минтақамизни «зайтун жаннати» дейишади. Меҳмонхонамиз ҳудудида зайтун плантациялари бор. Ҳар йили биз тахминан икки тонна зайтун териб оламиз. Шу сабабли салатларимизда ажойиб зайтун ёғининг таъмини сезишингиз мумкин.

Меҳмонхоналар қандай овқатланиш тизими бўйича ишлайди?


Истиқомат қилиш нархига фақат нонушта киради. Тушлик ва кечки овқат, барча ичимликлар – спиртли ва спиртсиз, лимонадлар, чой, қаҳвалар таомномага кўра алоҳида тўлов бўйича берилади. Мисол учун, меҳмонхонада тўрт кишидан иборат оила учун тушлик ёки кечки овқат ўртача $ 100–120 га тушади. Шунингдек, Искеле ресторанларидаги тахминий нархларни ҳам келтириб ўтишим мумкин. У ерда ўртача нарх $150 атрофида.

Tokoglu Grup меҳмонхоналарининг афзалликлари нимада деб ҳисоблайсиз?


Меҳмонхоналаримиз бадавлат ва талабчан инсонлар учун мўлжалланган, шу боис ҳаммага юқори хизмат кўрсатиш асосий вазифамиздир. Ҳар доим янгилик қилишга интиламиз. Масалан, ҳозир Assos Barbarossa Hotel меҳмонхонасини кенгайтиришни бошладик, чунки у ерга сайёҳлар ташрифи тобора кўпайиб бормоқда. Айни пайтда бизда 64 та хона бор, яъни 250 кишига мўлжалланган. Кейинги йили бизда хоналар сони 100 тага етади.

Аssos Dionysos Hotel ҳам кенгайиб бормоқда. Унинг ёнида янги меҳмонхона қурилиши бошланди, бироқ у ҳақда ҳеч нима демайман. Бу ҳозирча сир.

Ҳар бир меҳмонхонамиз бетакрор услуб ва дизайнга эга. Мисол учун, Assos Behramhotel тарихий бинода жойлашган. Тўрт йил муқаддам бу ерда улкан таъмирлаш ишлари олиб борилган. Оқибатда бугунги кунда у ўз меҳмонларини «илоҳий услубда» кутиб олмоқда.


Меҳмонларга қандай кўнгилочар томоша ва экскурсиялар таклиф қиласиз?


Ҳар оқшом кечки овқат пайтида бизда жонли мусиқа янграйди.

Бир киши учун $ 50 эвазига беш соатга яхта буюртма қилиб денгизда саёҳат қилишингиз мумкин.

Биз ўзимиз экскурсиялар уюштирмаймиз, бироқ меҳмонларимизни ишончли экскурсион бюро билан улаймиз ва улар барчасини аъло даражада ўтказиб беришади. Минтақамизнинг ўзида биз юқорида тилга олган қадимий Ассосга ташриф буюриш мумкин.

Помукқалъа ва Қаздиларига экскурсиялар айниқса машҳур.

Биздан Чаноққалъагача чамаси 60 километр.

Биздан 20 километр нарида ажойиб аквапарк бор. Бир сўз билан айтганда, зерикиб қолмайсиз!


Курортга қандай бориш мумкин?


Бизгача машина ёки автобусда келсангиз бўлади, бироқ ўзбекистонликларга яхшиси Истанбулдан Балиқесирдаги Эдремит аэропортигача учиб келишлари осон, у ердан эса биз ҳурматли меҳмонларимиз учун индивидуал трансферлар уюштирамиз.

Энди эса сиз ҳақингизда. Сиз бор-йўғи 36 ёшдасиз ва тўртта катта меҳмонхонани муваффақиятли юритиб келмоқдасиз. Буни қандай уддалаяпсиз?


Илиқ сўзлар учун ташаккур. Менга ҳаётий тажриба ёрдам бериб келмоқда, деб ўйлайман. Чунки мен илгари Россия, Қозоғистон, Дубай, Туркия шаҳарларида ишлаганман.

Асосийси – бутун жараённи йўлга қўйиш ва ходимлар малакасини ошириб бориш. Ҳар куни қилинган ишларни таҳлил қиламан, меҳмонлар томонидан билдирилаётган фикрларни ўрганиб чиқаман.


Орзуингиз борми?


Менинг орзуим ишим билан бевосита боғлиқ. Tokoglu Grup тармоғи кенгайиб боришини ва биз нафақат Туркия, балки бутун дунёга чиқишимизни хоҳлайман!
Сиз турли давлатларда бўлгансиз.

Айтинг-чи, қайси давлат Сизга кўпроқ ёққан?


Мальта, Қозоғистон ва албатта, Ўзбекистон! Мен Тошкентга кўп марта борганман, ўзбек таомларини ёқтираман. Ўзбекистонда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Ўйлашимча, Сизларга ҳам бизнинг ўлкамизда қулай ва қизиқарли бўлади! Шу боис юртимизга ташриф буюринг ва Туркиянинг янги курортларини биз билан бирга кашф этинг! Биз Сизни кутамиз! Хуш келибсиз!


Tatil.uz Leisure Business Travel компаниясига сафарни ташкиллаштирганликлари ва Баҳромқалъа курорт минтақаси билан танишиш имкониятини тақдим этганликлари учун миннатдорчилик билдиради!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

Тел: (+998 98) 300-55-44

E-mail: info@tatil.uz

Top