Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

28-09-2018 18:05

2018 йилда фарзандлар билан дам олиш учун энг яхши 5 та кузги йўналиш

519

0

Кузги таътил – фарзандлар билан иссиқ ўлкаларга бориб, қуёшда тобланиш, қумда ётишнинг айни вақти. Чунки қуёш, денгиз ва қум – қишки совуқдан олдин болалар организмини мустаҳкамлаш ва иммунитетини ошириш учун энг яхши вақт! Бугун биз фарзандларингиз билан дам олиш учун энг яхши 5 та йўналишни эътиборингизга ҳавола этамиз!

Таиланд


Ҳа, албатта, Таиланднинг ҳамма ҳудуди ҳам болалар билан дам олишга тўғри келавермайди. Бироқ Таиландда шинам, кўнгилхушликлардан холи, болалар билан дам олиш учун маъқул келадиган жойлар ҳам бор. Мисол учун, Пхукет ёки Самуи ороллари.

Анъанавий пляжда дам олишдан ташқари ороллар бўйлаб экскурсия қилиш, фил ёки тимсоҳлар фермасига бориш, мазали кокосли музқаймоқни татиб кўриш ва миллий боғ ҳамда қўриқхоналарни томоша қилиш мумкин.

Таиландда қандай меваларни татиб кўриш мумкинлиги ҳақида болангиз кўп йиллар давомида бошқаларга гапириб юради!

Бангкокда ҳам кўплаб кўнгилочар жойлар бисёр! Масалан, баъзан Диснейлендга қиёсланувчи Dream World кўнгилочар парки.

Жониворлар билан дўстлашишингиз мумкин бўлган бутун дунёга машҳур Дусит ҳайвонот боғи!

Индонезия


Агар фарзандингиз жуда ҳам кичик ёшда бўлмаса ва самолётда парвоз қила олса, қўрқмасдан Бали оролларига йўл олинг.

Бу ерда шўх-шодон болакайлар учун кўплаб қизиқарли машғулотлар бор. Мисол учун, Осиёда энг яхши ва замонавий аквапарк деб топилган Waterbom.

Яна бир қизиқарли аквапарк – Splash да болалар учун ажойиб ўйин майдончаси бор.

Шубҳасиз, Bali Bird Park да ҳамма болалар вақтларини чоғ ўтказишади.

Скалодром, ўйин зоналари ва аттракционларга эга Lollipop’s Playland да бутун кунингиз қандай ўтиб кетганлигини ҳам сезмай қоласиз.


Малайзия


Бу болаларингиз билан дам олиш учун яна бир яхши давлат. Куала-Лумпурнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилиш учун у ерда бир неча кунга ушланиб қолинг. Эҳтимол, Aquaria аквариуми ва KLCC Zoo Negara кичкинтойингиз учун унутилмас таассуротларни ҳадя этар.

Оилавий дам олиш учун ажойиб шароитлар яратилган Лангкави оролига бир ҳафтага йўл олинг.

Миср


Шарм ал-Шайх ёки Хургадага бутун оила бўлиб боришга нима етсин?! У ерда овқатланиш борасида умуман муаммоларга дуч келмайсиз, сабаби аксарият меҳмонхоналар «All inclusive» тизим бўйича ишлашади ва мақбул нархларда юқори сифатли хизматни тақдим этишади, жумладан, болалар учун турли кўнгилочар томошаларни ҳам.

Бўш вақтингизда Қоҳира ёки Гизага, машҳур эҳромларга боришингиз мумкин! Бу фарзандингиз учун ҳам мароқли, ҳам фойдали бўлади!

Дубай


Бу ерда оилавий дам олиш учун мукаммал инфратузилма яратилган. Dubai Parks and Resorts га албатта ташриф буюринг.

Дубай чанғи учиш майдонига кириб ўтинг.

Atlantis The Palm даги Dolphin Bay дельфинарийси болангизни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Aquaventure аквапарки.

Бу ва яна бошқа кўнгилочар жойлар Сиз ва фарзандингизни Дубайда кутмоқда!


Аниқ бир йўналиш бўйича кўпроқ маълумотга эга бўлишни ва ҳозирнинг ўзидаёқ ноябрда кикчинтойингизга унутилмас онларни тақдим этишни истайсизми? Ундай бўлса офисимизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг. Шунингдек, Facebook ва Instagram даги саҳифамизга ёзинг.

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top