Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,078,955
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,670,034
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,198,668
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,510,588
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,902,487
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,396,823
ПОДРОБНЕЕ

Египет

На отдых в Хургаду — через Алматы
от UZS 8,549,809
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,517,304
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 8,093,925
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,511,356
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 4,662,805
ПОДРОБНЕЕ

Турция

VIP-отели Анталии — с вылетом из Ташкента
от UZS 17,907,410
ПОДРОБНЕЕ

11-09-2017 18:30

14 ЙИЛ ИЧИДА «GRAND MIR HOTEL» «ЮЗИГА АЙЛАНГАН», КЕЙИНЧАЛИК ЭСА «CARAMEL PIKNIK»КА КЕТГАН ТУРК БОШ ОШПАЗИНИНГ ТАРИХИ

324

0

Сўнгги кунлар мен учун ҳақиқий гастрономик саргузаштларга бой бўлди! «O‘zbegim» миллий қадриятлар фестивали доирасида Гиннесснинг рекордлар китобига кирган паловнинг тайёрланиш жойида бўлдим. Эртасига, шанба куни эса 14 йил мобайнида «GRAND MIR HOTEL» ресторанининг бош ошпази бўлиб ишлаган, ҳозирда эса янги «Caramel Piknik» оилавий ресторанининг бошқарувчиси, Халқаро профессионал ошпазлар уюшмаси аъзоси Саваш Айдуган билан танишдим.

У ўзининг улкан тажрибасини бошқалар билан улашиб, янги ишга қўл уришга қарор қилди. Чунки янги иш – бу ҳар доим ўзини ва ўз кучини синовдан ўтказиш, шунингдек, ўз орзуларингни рўёбга чиқариш ва янги, муваффақиятли лойиҳа устида ишлаш имкониятидир.

Саваш асли туркиялик. У Анталия меҳмонхоналарининг ошхона ва ресторанларида 13 ёшли ўсмирлигиданоқ ишлай бошлаган. 19 ёшида эса Аланьянинг беш юлдузли меҳмонхоналаридан бирида бош ошпаз сифатида фаолият юритган.

Кейинчалик, 2003 йилда мени «GRAND MIR HOTEL» меҳмонхонасига даставвал ишларни тўғри йўлга қўйишга ёрдамлашиш учун таклиф қилишди, – дейди Саваш. Бироқ уч ойлик шартнома узоқ муддатлига айланиб кетди. Шундай қилиб мен шу ерда, Ўзбекистонда қолдим, сўнгра ўз оиламни ҳам шу ерга олиб келдим. Ўзбекистонда ўғлим дунёга келди, қизим ўсиб улғайди. Ўзбекистон мен учун иккинчи уйга айланди ва мен бу юртни жуда ҳам севаман.

Жума куни бутун Ўзбекистон мегапалов тайёрлаган ошпазларнинг маҳоратини юрагини ҳовучлаб томоша қилди. Сиз ҳам ушбу маросимни кузатдингизми?

Афсуски, вақтим тиғиз бўлганлиги учун тадбирнинг ўзига кела олмадим, лекин, албатта, воқеалар ривожини кузатиб бордим ва Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ошпазлар учун хурсанд бўлдим.

Ўзингизда ҳам шунга ўхшаш нарсани тайёрлаб қандайдир танловда ғолиб бўлиш фикри ҳеч уйғонганми?

Имконият даражасида турли кўрик-танловларда бўлиб тураман. Мисол учун, «Буюк ипак йўлида сайёҳлик» номли Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси, «Дам олиш дунёси» халқаро сайёҳлик кўргазмаси ва шу кабиларда ҳар йили иштирок этаман.

Бироқ айни вақтда барқарорлик ва хотиржамликни хоҳловчи маълум бир ҳолатга келдим, ва афтидан, ўз билимларимни бошқалар билан улашиш вақти келди, деб ўйлайман. Масалан, тез-тез Тошкент туризм касб-ҳунар коллежига бориб тураман, ўқувчилар билан мастер-класслар ўтказаман, касбнинг сиру синоатлари билан ўртоқлашаман. Агар янги қаҳвахона ёки ресторан очилаётган бўлса, доим ёрдамга келаман, тренинглар уюштираман ёки маслаҳатлар бераман.

Бунинг барчасига қандай қилиб улгурасиз?

Бу ерда, яъни «Caramel Piknik»да ҳар куни соат 07:00 дан 23:00 гача бўламан. Ҳозирда бу ерда ишлар ўз йўлига қўйилган, лекин имкон қадар ўз иш жойимни тарк этмасликка ҳаракат қиламан. Чунки ресторан бизнеси – жуда ҳам нозик иш. У ҳам гўё ёш боладек – «ота-оналар», яъни ушбу бизнесни юритувчилар қарамоғисиз ўсмайди.

Энг севимли таомингиз қайси?

Мен, албатта, нозиктаъб эмасман. Агар оч бўлсам, танлаб ўтирмай еяверишим мумкин. Лекин ҳаммасидан кўпроқ уй овқатини хуш кўраман. Ҳа-ҳа, айнан шундай. Рафиқам пиширган таом мен учун – энг мазалиси. Албатта, эркак ошпазлар бутун дунёда тан олинишади, бироқ, барибир, аёл тайёрлаган таом доим нафисроқ чиқади.

Хамирдан тайёрланган овқатлар – макарон, паста, манти, хоним, лағмон, шунингдек, норин ҳам ёқади. Ўзбек ошхонасини жуда ҳам ёқтираман! Айтганча, менинг ўғлим ҳақиқий ўзбек сомсасисиз яшай олмайди!

Бош ошпазнинг муваффақият сири нимада?

Биринчи навбатда, мустақил ўқиб билим орттиришда. 16, 30 ёки 60 ёшда бўладими, фарқи йўқ, агар у ишлаётган бўлса, доим ўқиб-ўрганиши, у ёки бу давлатда машҳур бўлган рецептлар ва сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиши, таомларни тайёрлашнинг янги технологияларини билиши лозим.

Дам олишга ҳам улгурасизми?

Ҳар доим эмас. Бу йили, мисол учун, дам олмадим, аммо агар ишинг хурсандчилик келтирса, у ерга худди байрамга келгандек келасан. Бордию имкониятим пайдо бўлса, Туркияга ота-онамни кўриб келгани бораман. Ёки Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қиламан, юртингизнинг деярли барча вилоятларида бўлганман. Ва биласизми, ушбу қуёшли ўлкани жуда ҳам севиб қолдим!

«Caramel Piknik» ҳақида ҳам бироз сўзлаб берсангиз.

«Caramel Piknik» – бу мазали ва соғлом овқатланишингиз мумкин бўлган янги оилавий ресторан.

Бу ерда ҳам катталар, ҳам кичик ёшдаги талабчан меҳмонларимизга маъқул келувчи таомлар бор. Ота-оналар бир-бири билан суҳбатлашаётганида кичкинтойларимиз болалар майдончасида ўйнаб туришлари мумкин.

Ресторанимиз Тошкентнинг энг сергавжум туманларидан бирида, «Буюк ипак йўли» метро бекати яқинида, «Саёҳат» меҳмонхонаси рўпарасида жойлашган.

Ёнимизда кўплаб халқаро ташкилотлар бор, бу ерга Ўзбекистондаги дипломатик вакиллик ходимлари, сайёҳлар, оилалар ва ёшлар кириб туришади. Шу сабабли менюимизга халқаро ошхонанинг турли таомлари ҳам киритилган.

Албатта, турк таомлари, яхна овқатларимиз кўп, тахминан 25 турдаги десертларимиз бор, болакайлар хурсандчилик билан бу ерга келиб музқаймоқлар олишади. Мақсадимиз – «Caramel Piknik»ка ташриф буюрувчи ҳар бир инсон бу ерда ўзи севган таомини топиши керак.

«Caramel Piknik»нинг асосий иш тамойили қандай?

Одамлар соғлиғи учун ишлаймиз, деган қоидага риоя қиламиз. Шу сабабли бизнинг ресторанимизга ташриф буюрган мижозларимиз мамнун бўлишлари учун жавобгармиз. Озодалик, овқатлар сифати, ошхонадаги саришталик, энг яхши маҳсулотлар, овқат тайёрлашнинг энг янги технологиялари – буларнинг барчаси ишимизнинг асосий ташкил этувчиларидир. Умуман олганда, ҳаётимизда бизнинг кайфиятимиз ва ҳол-аҳволимизга бевосита боғлиқ бўлган оқ кийим киювчи икки касб эгалари бор, булар шифокорлар ва ошпазлар.

Бизда, мисол учун, ресторанимизга келган меҳмонларимиз ноқулайлик сезмаслиги, уларда ортиқча калория ва вазн билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги таъминланади. Биз соғлом таомлар тарафдоримиз, шу сабабли бизнинг таомларимиз ва овқатларимиз уйдагидек эътибор ва меҳр билан тайёрланган.

Шунингдек, биз доимо мижозларимизнинг хоҳиш-истакларини бажаришга ҳаракат қиламиз. Мисол учун, бу ердаги таъмирлаш ишлари ва ресторан дизайни ҳам меҳмонларимиз талаб-истакларини инобатга олган ҳолда қилинган. Чунки мижозларимизнинг ҳар бири биз учун ардоқли.

Келажакдаги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз.

Биринчи навбатда, «Caramel Piknik»ни янада ривожлантирмоқчиман, мижозларимиз янаям кўпроқ бўлишини, инсонлар бизнинг брендимизни танишларини ва ёқтиришларини истайман. Кейинчалик эса шу каби ресторанларни Тошкентнинг бошқа нуқталарида ҳам очиш ниятим бор.

Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.

Юқорида айтганимдек, мен учун энг муҳими – бу соғлик! Шундай экан, барча ўқувчиларингизга сиҳат-саломатлик ва аъло кайфият ҳамроҳ бўлишини тилайман!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top