Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,284,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 5,157,600
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 7,484,400
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,113,200
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 5,989,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 7,837,200
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 5,266,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,350,400
ПОДРОБНЕЕ

22-08-2017 12:30

10 ЕВРОЛИК ПАЛОВ, «ҚЎҚОН» РЕСТОРАНИ, ЯЛҚОВ СУРИКАТЛАР ВА ЯНА КЎПЛАБ НАРСАЛАР БИЛАН ЁДДА ҚОЛУВЧИ РИГА

860

0

Бугун Латвия ҳақидаги таассуротлари билан тошкентлик Шерзод Абдуллаев ўртоқлашади.

Латвияга мен акамнинг тўйини томоша қилиш учун боргандим. Бироқ тўйга улгурмадим, чунки Европага виза олиш қийин ва ҳужжатларни менга ўхшаб сўнгги лаҳзада эмас, олдиндан йиғиш керак. Оқибатда Болтиқбўйи давлатига мен тўйдан сўнг етиб бордим.

Латвия пойтахти Ригада мен икки ҳафта – 2 дан 15 августгача бўлдим. Келганимдан сўнг даставвал шаҳар марказини айланишга қарор қилдим, уни шунингдек, Эски Рига деб ҳам аташади. Бундай деб аталишига сабаб илгари Рига ҳудуди бугунги марказ чегарасидан чиқмаган.

Кўзга ташланувчи биринчи жиҳат – бу готика услубидаги архитектура ёдгорликлари, черковлар, ибодатхоналар ва ҳайкаллар.

Кўпчилик сайёҳлар Бременлик машшоқлар ҳайкалининг бурнини силашади. Айтишларича, бу омад келтирар экан. 

Муқаддас Гертруда черковида ҳар якшанба орган куйини тинглаш мумкин.

Сайр давомида мен «Registan bakery»га дуч келдим.

Ўзимизнинг обинонларимизни, сомса ва бошқа миллий пишириқларимизни кўриб хурсанд бўлдим. Шунингдек, Ригада ўзбек миллий таомларимиз тайёрланувчи «Uzbekistan» ва «Kokand» номли ресторанлар бор. Кези келганда шуни ҳам айтиш керакки, бир лаган паловнинг нархи бу ерда 10 евро туради.

Қўшимчасига мен юртимизда ўсувчи малиналардан 3 баравар катта келувчи малиналарни кўрдим.

Сурат резавор меванинг чиройи ва ўлчамини тўлиқ очиб бера олмади.

Сафаримнинг тўртинчи куни мен акам ва келинойим билан Рига ҳайвонот боғига боришга қарор қилдик, бироқ об-ҳаво ноқулай келганлиги сабабли ўрмон боғида бироз айландик ва тамадди қилгач, кўлни томоша қилдик. Буларнинг бари ҳайвонот боғидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган.

Ҳайратланарлиси, бироз ўтгач ҳаво очилиб кетди ва биз ҳайвонот боғига киришга қарор қилдик. У ерда нақд 3 соат вақт ўтказдик.

Ҳаммасидан кўра кўпроқ менга «Қирол Шер» мультфильмидаги Тимонни эслатувчи сурикатлар ёқди.

Бугунчалик шу, бироқ мен Сизлар билан хайрлашмайман, кейинги сафар Юрмала, Сигулда ва Кемерига қилган саёҳатим ҳақида ҳам сўзлаб бераман.

Автор статьи: Шерзод Абдуллаев

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top