Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

Трускавецда даволаниш
ҚАЙНОҚ ТАКЛИФЛАР

Турнинг амал қилиш муддати ноябрь
Ташриф буюрилувчи шаҳарлар Трускавец
Турнинг давомийлиги 11 кун / 10 тун
Сайёҳлар сони камида 2 одам

Саёҳат нархи UZS 16,473,600 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)

Турнинг баёни

Трускавец – бу Карпат тоғ этагининг манзарали масканида жойлашган бальнеологик курорт. Бу ерга нафақат даволаниш, балки шинам, сокин муҳитда дам олиш, тоғда пиёда сайр қилиш, ажойиб манзарани томоша қилиш учун келишади.

Бугун биз Трускавецда дам олишни икки машҳур шаҳар – Минск ва Киевга саёҳат билан бирлаштиришни таклиф этамиз.

 

  1. Санаторий «Шахтер» — $1584
  2. Санаторий «Карпаты» —$1734
  3. Апарт-отель Chale Graal 4* (Шале Грааль) — $2159
  4. Rixos Prikarpattya 5* (Риксос Прикарпатье) — $2165

Трускавец санаторийларида қуйидаги касалликлар даволанади:

Буйрак касалликлари

  • Сурункали пиелонефрит ва циститлар
  • Сийдик-тош касалликлари
  • Сурункали простатит
  • Буйракнинг туғма аномалиялари (агар буйрак етишмовчилиги ва сийдик чиқаришнинг ёрқин намоён бўлган бузилиши бўлмаса)

Моддалар алмашинуви касалликлари

  • Қандли диабет
  • Семизлик
  • Сийдик диатезлари

Овқат ҳазм қилиш касалликлари

  • Эзофагит, сурункали гастрит

Ўт пуфаги ва ўт йўлларининг функционал касалликлари

  • Ўт-тош касалликлари
  • Сурункали гепатит
  • Панкреатит
  • Сурункали энтероколит
  • Колит

Ошқозон ва ичакнинг функционал бузилишлари

  • Ичак дисбактериози
  • Овқат ҳазм қилиш аъзоларидаги операциядан кейинги асоратлар

Таянч-ҳаракат аппаратининг ҳамроҳ касалликлари

  • Остеохондроз
  • Деформацияланувчи остеоартроз
  • Алмашинувчи-дистрофик полиартрит
  • Жароҳатдан кейинги артрит
  • Умуртқанинг алмашинувчи-дистрофик касалликлари

Юрак-қон томир тизими касалликлари

  • Вегетатив-томир дистонияси
  • Кардионевроз

Периферик асаб тизими касалликлари

  • Неврит
  • Радиокулоневрит
  • Невралгия
  • Корешок синдроми
  • Радикулит

Шунингдек:

  • Асаб тизимининг функционал касалликлари
  • Сурункали яллиғланувчи гинекологик касалликлар
  • Бронх-ўпка тизимининг сурункали касалликлари: бронхит, фарингит

 

Таклиф бўш жойларга қараб амал қилади.

Тур шартлари

  • турнинг амал қилиш муддати – ноябр
  • сайёҳлар сони – камида 2 киши
  • нархлар бир киши учун икки кишини 10 кечага жойлаштириш шарти билан кўрсатилган
  • ҳамкорлар томонидан билдирилувчи барча таклифлар алоҳида аниқлаштирилади
  • таклиф янги йил ва юқори мавсумда амал қилмайди

Нархга қуйидагилар киритилган:

  • Трусквецдаги санаторийда яшаш, даволаниш ва 3 маҳал овқатланиш 
  • барча авиапарвозлар (ички ва халқаро)
  • йўналиш бўйича трансферлар
  • тиббий суғурта (COVID-19) ва фирма хизматлари

Нархга қуйидагилар киритилмаган:

 

  • ҚҚСсиз яшаш нархидан 1 % миқдоридаги сайёҳлик йиғими, тўлов меҳмонхонада амалга оширилади

Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг

Ўхшаш саёҳатлар

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top