Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

Классик Испания

Турнинг амал қилиш муддати 01.04.2020 — 01.09.2020
Ташриф буюрилувчи шаҳарлар Барселона — Кордова — Валенсия — Мадрид — Толедо — Сарагоса — Севилья — Гранада — Аликанте
Турнинг давомийлиги 8 кун / 7 тун
Сайёҳлар сони камида 2 одам

Саёҳат нархи UZS 7,540,000 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)

Турнинг баёни

Самимий, жўшқин, ёрқин ва кутилмаган Испания – бу унутилмас таътилини ўтказишни хоҳловчилар учун ажойиб танлов! Tatil.uz сизга қизиқарли таклиф тайёрлаб қўйган! Бизнинг янги туримиз билан сиз серқуёш Барселонага бориб, ноёб Гауди архитектурасини томоша қиласиз, бозор ва савдо марказларини айланиб, илиқ денгизда чўмиласиз ва пляжда тобланасиз.

Ноёб қасрлар қад ростлаган Пеньискола, доим ҳаракатдаги Мадрид, Толедо шаҳарчаси, деярли ҳар бир биноси тарихдан сўзловчи Сарагоса, шунингдек, Фигейрос ва Ўртаер денгизининг энг гўзал масканларидан бири Коста Брава винолари татиб кўриш – буларнинг ҳаммаси Tatil.uz билан «Классик Испания» турига йўл олувчиларни кутмоқда!

 

Тур шартлари

  •  турнинг амал қилиш муддати 01.03.2019 дан 30.09.2019 гача
  • сайёҳлар сони – камида 2 киши
  •  нархлар бир киши учун икки кишини жойлаштириш шарти билан кўрсатилган
  • ҳисоб-китобда 3-4 юлдузли меҳмонхоналарда яшаш ва сервис хизмати кўрсатилган
  • ҳамкорлар томонидан билдирилувчи барча таклифлар алоҳида аниқлаштирилади

Нархга қуйидагилар киритилган:

  •  Меҳмонхоналар дастурига биноан яшаш ва 2 маҳал овқатланиш
  • Испания шаҳарлари бўйлаб гуруҳли экскурсиялар
  •  Гуруҳли трансферлар
  •  Рус тилида сўзлашувчи гид
  • Фирма хизмати ва ҳужжатларни таржима қилиш
  •  Тиббий суғурта

Нархга қуйидагилар киритилмаган:

  • Тошкентдан халқаро авиапарвозлар (5,950,000 сўмдан бошлаб)
  • Меъёрдан ортиқча юк учун тўлов
  • Шахсий харажатлар
  • Консуллик йиғимлари

 

Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг

Ўхшаш саёҳатлар

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top