Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

14-08-2018 17:15

Таиланднинг асл моҳиятини тушуниш учун Паттайяда қилишингиз лозим бўлган 10 та нарса

2683

0

Таиланд – бутун дунё сайёҳларининг энг севимли дам олиш масканларидан бири. Бу ерда бетакрор экзотика, нисбатан арзон нархлар ва кўплаб кўнгилочар машғулотларга дуч келасиз. Менинг Таиланд билан танишувимга бир йил бўлди ва ҳозирда ўша сафаримни ўзгача завқ билан эсга оламан. Таиланд катта давлат, шу сабабли бир мақоланинг ўзида уни тўлиқ тасвирлаб бериш иложсиз.
Шу туфайли бугун мен саёҳатингиз умрбод ёдингизда қолиши учун Паттайяда қилишингиз зарур бўлган 10 та нарса ҳақида маслаҳат бермоқчиман!

Пляжга боринг


Биринчи навбатда, Таиланд – бу пляжли давлат. Даставвал, Pattaya Beach деб номланувчи шаҳарнинг марказий пляжига кириш мумкин. Бироқ у ерда чўмила олмайсиз, сабаби пляж йўлнинг ёнида жойлашган ва одамлар ҳам ниҳоятда кўп. Бу кўпроқ бориб айланиб келиш мумкин бўлган диққатга сазовор жой.

Жамтьен районидаги Jomtien Beach эса умуман бошқача. У сокин ва озода, ривожланган инфратузилмага эга. Таиланддаги бошқа пляжлардагидек у ҳам қумли.

Жаннатмакон оролни томоша қилиш


Агар Сиз мусаффо сув ва пляжда сокин дам олиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, Паттайяга энг яқин бўлган Ко Лан оролига йўл олганингиз маъқул. У ерга катер ёки кемада бориш ва бутун кунингизни ўтказиб, оқшомда меҳмонхонага қайтиш мумкин. Айнан ўша ерда ҳақиқий жаннатмакон ҳузур-халоват нима эканлигини англайсиз!

Тук-тукда учиш


Чунки бу Таиланддаги энг машҳур транспорт воситасидир. Белгиланган жойга бир зумда етказиб қўювчи тай ҳайдовчиларининг транспортни бошқариш маҳоратини томоша қилинг!

Маҳаллий диққатга сазовор жойларни кўздан кечиринг


Кўпчилик Паттайя – бу қуёш – денгиз – пляж, деб ҳисоблаши табиий. Бироқ Паттайя – бу кўплаб кўнгилочар машғулотлар маскани! Бу ерда эътиборга молик жойлар шу қадар кўпки, бир кунингиз асло етмайди!
Паттайядаги энг машҳур обида Ҳақиқат ибодатхонаси деб номланади. У қизил ёғочдан, биронта ҳам михсиз қурилган. У нафақат тай архитектурасининг ёрқин намунаси, балки шарқ фалсафасининг бор маъно-мазмунини акс эттиради.

Катта Будда ҳайкалини албатта томоша қилиш мумкин.

Унинг ёнида Паттайядаги энг катта кўриш майдончаси жойлашган. У ердан мана бундай ажойиб суратларни олиш мумкин!

Бутун дунёдаги барча машҳур иморатларни кўрганингиз билан мақтанишни хоҳлайсизми? Унда дунёдаги энг нуфузли 100 дан ортиқ архитектура намуналари нусхалари жамланган Мини-Сиам паркига боришингиз керак!

Сув ости дунёсининг 2500 дан ортиқ вакилини ўз ичига олган Underwater World Pattaya океанариуми меҳмонларни қабул қилишга шай!

Ҳайвонларни ёқтирсангиз, Khao Kheo Open Zoo ҳайвонот боғига марҳамат!

Судралиб юрувчилар сайёҳларни нималар билан лол қолдирмоқчи? Бунга тимсоҳ фермасида жавоб топамиз!

Агар Сиз Таиланднинг бар, клуб ва бошқа кўнгилочар масканларидаги тунгги ҳаётни кўришни истасангиз, Walking Street га боринг!

Фил мининг


Чунки бу Таиланддаги энг қизиқарли саргузаштлардан бири! Бунинг учун Pattaya Elephant Village филлар қишлоғига бориш лозим.

Тайча уқалашдан баҳра олинг


SPA-салонларнинг хизматлари рўйхатида тайча уқалаш бўлган бошқа мамлакатлар ҳақида нима дейишмасин, уни фақат Таиланддагина энг аъло даражада қилишади! Шу боис тайча уқалашни тайларнинг ўзига ишониб топширинг!

Анъанавий тай таомларини татиб кўринг


Тай ошхонасининг тўртта асоси – аччиқ, ширин, тузли, нордон таъмларининг биргаликдаги ажойиб уйғунлигини ўзингизда синаб кўринг.
Тай ошхонаси – бу машҳур Том Ям креветкалари солинган шўрва.

Папайя, ловия ва креветкали Сом Там салати.

Манголи Као Нью Ма Моанг десерти.

Тунгги шаҳар бўйлаб байкда сайр қилинг


Кечалари Таиландда салқин бўлади, шу сабабли байкка ўтириб катта тезликда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилиш олам-олам завқ бағишлайди!

Тунги бозорга тушиш


Таиландда тунги бозорлар – оммабоп ва одатий ҳолат. У ерда буюм харид қилиш шарт эмас. Бозорга келиб бирор таомни татиб кўрсангиз, шунинг ўзи кифоя.

Турли маҳсулот ва сувенирларни томоша қилиш ёки тай бозорининг муҳитини туйиш!
Бордию Сиз Pattaya Beach дан узоқ бўлмаган жойда яшасангиз, Central Festival савдо маркази рўпарасида жойлашган Night Market Pattaya га бориш қулай.

Жомтьен районида ўзининг тунгги бозори бор – Jomtien Night Market ва Паттайянинг бошқа бурчакларидаги бозорлар.

Уйга совғалар харид қилинг
Таиланддан олиб келинувчи энг оммавий сувенирлар – бу ёғоч ҳайкалчалар ва чиғаноқдан ясалган кўплаб буюмлар.

Газлама буюмларга ҳам эътибор қаратинг.

Кокос ёғи ва косметика ҳам катта муваффақиятга эга.

Шунингдек, Таиландда табиий ўтлардан тайёрланган шифобахш воситалар бор. Бунга машҳур «Йўлбарс» номли йўлбарс ёғидан тайёрланган малҳамни мисол қилиб келтириш мумкин.
Кўриб турганингиздек, Паттайяда асло зерикиб қолмайсиз! Tatil.uz да Паттайяда дам олиш бўйича яхши таклифлар бор бўлиб, унинг ҳаволаси бу ерда. Қўнғироқ қилинг ва +99871 200 55 44 рақами орқали турни буюртма қилинг. Facebook даги саҳифамизга ёзинг. Доим сўнгги сайёҳлик янгиликларидан хабардор бўлиб бориш учун Telegram-каналга обуна бўлинг.

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top